Сиёсат

Ўзбекистон Афғонистонда муваққат ҳукумат тузилганини олқишлайди - ТИВ

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание МИД Узбекистана
Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2021
Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда муваққат ҳукумат тузилиши юзасидан баёнот берди.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда муваққат ҳукумат тузилиши юзасидан баёнот берди.
“Ўзбекистон Афғонистонда муваққат Ҳукумат тузилганини олқишлайди. Умид қиламизки, мазкур қарор мамлакатда кенг кўламли миллий келишувга эришилиши ҳамда мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши томон илк қадам бўлиб қолади. Афғонистоннинг янги давлат идоралари билан конструктив мулоқот ва амалий ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигимизни билдирамиз”, - дейилган баёнотда.
Куни кеча, 7 сентябрь куни толиблар* Афғонистоннинг янги ҳукумати таркибини эълон қилди. Унга кўра, мамлакат бош вазирлиги Муҳаммад Ҳасан Охундга юкланган, Абдулғани Биродар унинг ўринбосари бўлади.
Шавкат Мирзиёев посетил  месторождение Ёшлик-1 Алмалыкского горно-металлургического комбината - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Мирзиёев Афғонистондаги вазият бўйича муносабат билдирди
Толиблар ўтган сафар ҳукумат тепасига келганида (1996-2001 йй.) ТИВ раҳбари лавозимини эгаллаган ва 2001 йилдан буён БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Мулла Хасан Охунд - ҳукумат бошлиғи (бош вазир) вазифасини бажарувчи лавозимини эгаллади. Мулла Биродар — унинг биринчи ўринбосари; Мавлави Ҳанафи — иккинчи ўринбосари этиб тайинланишди.
Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб Амир Хон Мутаккий тайинланган.
Муҳаммад Ёқуб мудофаа вазири ўринбосари лавозимини эгаллади.
ИИВ раҳбари этиб мулла Сарожиддин Хаққоний тайинланди.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ҳаракати.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала