Ўзбекистон экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга қарор қилди

CC0 / Pixabay / Контейнеры в порту, архивное фото
Контейнеры в порту, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2021
Oбуна бўлиш
"Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" президент фармони имзоланди. Ҳужжатга кўра тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига 200 миллион АҚШ доллари ажратилган.
ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. Шавкат Мирзиёев 7 сентябрь куни "Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинди.
Қайд этилишича, фармон Республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, миллий маҳсулотларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш ва валюта тушумларини кўпайтириш, шунингдек, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш ҳамда тадбиркорликни келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш бўйича 2021 йил 20 август куни ўтказилган Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
Выпуск продукции из мяса индейки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2021
Россия Ўзбекистонга курка гўшти экспорт қилишни бошлади
Унга кўра, Президентнинг 2020 йил 21 октябрдаги "Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ва 2021 йил 13 июлдаги "Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида"ги қарорига асосан экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳузуридаги Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига 200 миллион АҚШ доллари ажратилган. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2021 йил 1 октябрдан бошлаб:
Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан йиллик экспорт ҳажми 20 миллион АҚШ долларидан ошган корхоналарга экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун тижорат банклари орқали бир марталик молиявий ресурслар 5 миллион долларгача миқдорда ҳамда бир йилгача муддатга тақдим этилиши;
Охирги ўн икки ой давомида 1 миллион доллардан ортиқ тайёр тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган корхоналарга асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариши учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар олиб киришда божхона тўловларини тўлаш бўйича фоиз ҳисобланмаган ҳамда уларнинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда 120 кунга тўловни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имкониятини бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилган.
Черешня - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2021
Ўзбекистон илк бор Сингапурга гилос экспорт қилди
Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда товарлар (ишлар, хизматлар)ни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғини тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритади.
Белгилаб қўйилишича:
ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан жарималар қўлланилиши, шунингдек, ушбу фармон кучга киргунига қадар қўлланилган жарималар ундирилиши 2021 йил 31 декабрга қадар тўхтатилади;
2021 йил 1 октябрдан юқори сифат ва назорат тизимига эга мамлакатлардан сертификатланган ва декларацияланган асбоб-ускуна, бутловчи қисмлар, хомашё, ўлчов воситалари, кимёвий реагентлар, кўтариш мосламалари ва транспорт воситалари импортида миллий сертификат олиш талаби бекор қилинади;
- ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан корхоналарга экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун тижорат банклари орқали бир марталик молиявий ресурслар тақдим этиш тартибини тасдиқлаш ва ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.
Алексей Тюпанов, руководитель блока международного бизнеса ПСБ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2021
Ўзбекистон Марказий Осиёнинг инвестицион хабига айланиши мумкин – Промсвязьбанк
Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси икки ҳафта муддатда:
- Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан тижорат банкларига экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун бир марталик молиявий ресурслар тақдим этиш тартибига тегишли ўзгартиришлар киритади;
- Европа мамлакатларига қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотларни экспорт қилишда транспорт харажатларининг 50 фоизини компенсация қилиш тизимини бир йил муддатга жорий этади;
- сертификатланган ва декларацияланган асбоб-ускуна, бутловчи қисмлар, хомашёлар, ўлчов воситалари, кимёвий реагентлар, кўтариш мосламалари ва транспорт воситалари импортида миллий сертификат олиш талаб қилинмайдиган юқори сифат ва назорат тизимига эга давлатлар рўйхатини тасдиқлайди. Белгиланишича, тариқ (ТИФ ТН кодлари 1008 21 000 0, 1008 29 000 0), қуритилган дуккакли экинлардан олинган ун ва кукун (ТИФ ТН коди 1106 10 000 0), мева ва ёнғоқлардан олинган ун ва кукун (ТИФ ТН коди 1106 30 900 0) экспорти учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси рухсати талаб қилинмайди. Шу муносабат билан Президентнинг айрим фармонларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади. Мазкур фармоннинг ижросини назорат қилиш бош вазир ўринбосари Сардор Умрзоқов зиммасига юкланади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 20 август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказганди. Президент ўз нутқида кредитлашни бозор механизмларига ўтказиш ҳақида гапирган.
Янгиликлар лентаси
0