Ўзбекистонда 1 миллиондан зиёд аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланади

© "Узсувтаъминот" матбуот хизматиВ ЦА более одного миллиона людей впервые получат доступ к питьевой воде
В ЦА более одного миллиона людей впервые получат доступ к питьевой воде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2021
Oбуна бўлиш
Қурилиш-монтаж ишлари доимий равишда Бош прокуратура, Ҳисоб палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан мониторинг қилиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 сен - Sputnik. Ўзбекистонда 1 миллиондан зиёд аҳоли “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланади. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига "Ўзсувтаъминот" матбуот-хизмати хабар берди.
Жумладан, 2021 йилда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлантириш мақсадида 352 та объектда, 3 407,8 км узунликдаги тармоқ ва 384 та иншоотда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш белгиланган.
В Сурхандарью привезли 25 автоцистерн для доставки воды населению - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.07.2021
Сурхондарёда аҳолига 25та сув ташиш машинаси топширилди
"Ушбу мақсадларга 1 триллион 55 млрд. сўм маблағ ажратилган. Шундан 874,3 млрд.сўмлик манзилли дастур тасдиқланган. Жорий йил 1 сентябр ҳолатига кўра, 535,4 млрд. сўм молиялаштирилиб, 2 994,1 км тармоқлар қурилди ва реконструкция қилинди", - деб хабар қилди матбуот-хизмати вакили.
Ушбу дастурларда кўзда тутилган 352 та объектларга пудрат ташкилотлари Қурилиш вазирлигининг қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингида “СС” ва ундан юқори поғонага эга бўлган салоҳиятли пудрат ташкилотлар танлаб олиниб, шартномалар тузилган ҳамда қурилиш ишлари бошланган.
Жорий йилнинг сентябр-октябр ойларида 283 та объектда қурилиш-монтаж ишларини якунлаб, уларни фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Бугунги кунда 69 та объектда қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, фойдаланишга топшириш ҳужжатлари расмийлаштирилмоқда. Натижада жами 1,1 млн нафар аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланади ҳамда 2,9 млн нафар аҳолининг сув таъминоти яхшиланади.
Қурилиш-монтаж ишлари доимий равишда Бош прокуратура, Ҳисоб палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан мониторинг қилиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0