Ўзбекистонда 2,5 миллиондан зиёд киши коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровВакцинация в Ташкенте
Вакцинация в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2021
Oбуна бўлиш
Республикада жами 15 697 086 доза вакцинадан фойдаланилган.
ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 2,5 миллион нафардан ошди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Вазирлик маълумотларига кўра, кеча, 7 сентябрь куни, мамлакат ҳудудлари бўйлаб 338 971 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилган.
Айни кунгача республикада жами 15 697 086 доза вакцинадан фойдаланилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 2 547 450 нафарни ташкил қилмоқда.
Жами эмланишлар бўйича юқори кўрсаткичлар Фарғона (1 800 718 доза), Наманган (1 754 773 доза) ва Андижон вилоятларида (1 680 061 доза) кузатилмоқда.
Доставлена очередная партия вакцины ZF-UZ-VAC2001  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2021
Ўзбек-хитой вакцинасининг яна 3 млн дозаси олиб келинди
“Яндекс”нинг дунё мамлакатлари аҳолисининг тўлиқ эмланганлик статистикаси маълумотларига кўра, Марказий Осиёдаги энг юқори кўрсатгич Қозоғистонда. 6 сентябрь ҳолатига кўра мамлакат аҳолисининг 32 фоизи ковидга қарши тўлиқ эмланган. Аҳолисининг 9,27 фоизи тўлиқ эмланган Тожикистон иккинчи ўринда (31 август ҳолатига кўра). Қирғизистонда аҳолининг 8,94 фоизи тўлиқ эмланган (6 сентябрь ҳолатига кўра). Ўзбекистонда эса аҳолининг 3,60 фоизи тўлиқ эмланган (30 август ҳолатига кўра). Туркманистондаги эмлаш жараёнлари статистикада келтирилмаган.
Янгиликлар лентаси
0