Панжшернинг Толибон қўлига ўтиши МОга қандай хавф солади – Леонков

© Facebook / Алексей ЛеонковАлексей Леонков
Алексей Леонков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2021
Oбуна бўлиш
Ҳарбий эксперт Алексей Леонков Sputnikка берган махсус интервьюсида Панжшердаги вазият ва "Толибон"* МОга қандай хавфлар туғдириши мумкинлиги ҳақида айтиб берди.
Толибон* вакили Забихулло Муджохид 6 сентябрь куни берган баёнотида, Толибон*га қаршилик кўрсатган Афғонистоннинг ягона ҳудуди Панджшер устидан ғалаба қозонилганини маълум қилган эди.
Ахмад Масуд бошчилигида ўзларини Афғонистон миллий қаршилик фронти деб атаётган исёнчилар эса кураш давом этаётганини таъкидлашмоқда.
Панжшер дарасида аслида нималар содир бўлмоқда? Қайси манбаага ишониш керак. Яқин вақт ичида вазият қандай ўзгаради ва бу Европа ва Марказий Осиё давлатларига қандай хавфлар туғдириши мумкин? Бу ҳақида ҳарбий эксперт Алексей Леонков қуйидагиларни маълум қилди.
Толиблар қасос ҳақида орзу қилмоқда
Мужоҳид ва Масуд турли, бир-бирига зид фикрлар билдиришмоқда. Уларнинг баёнотларини ҳозирча тасдиқлаб ёки инкор этиб бўлмайди. Леонков айтишига кўра томонларнинг ҳеч бири назоратни йўқотганини тан олмайди.
Провинция Панджшер Афганистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2021
Толиблар Панжшер вилоятини эгаллаб олишганини маълум қилишди
“Ҳар қандай можарода ахборот аниқлигини 10/1 деб қабул қилиш керак, - дейди эксперт. Томонлар ё ўз йўқотишларини камайтириб кўрсатишмоқда ёки рақиб томон қурбонлари сонини ошириб кўрсатишмоқда. Ё бўлмаса ҳудудни тўлиқ назорат остига олганликларини даъво қилишмоқда. Ана шундай қарама-қарши маънодаги маълумотлар бизга 3 сентябрдан буён етиб келмоқда. Гоҳ Панжшер таслим бўлди, гоҳ бунинг акси, гоҳ Аҳмад Масуд қочди деган хабарлар тарқалмоқда, лекин буларнинг барчаси ҳақиқатдан йироқ”.
Аслида жуғрофий хусусиятларига кўра, Панжшер дарасини эгаллаб олиш жуда мушкул, деб ҳисоблайди Леонков.
“У ерда жуда кўп яшириниш мумкин бўлган жойлар бор. Агар сизда қурол-аслаҳа ва одам етарли бўлса – чекланмаган муддат давомида жанг олиб бориш мумкин. Таъминот амалга оширилаётган яширин йўлакларнинг барчасини назорат остига олиш жуда мушкул”, - дейди эксперт.
Алексей Леонков айтишига кўра, бу Толибоннинг Панжшер дарасини эгаллаб олишга қаратилга иккинчи уринишдир. Ана шу фактнинг ўзи ҳам жангариларни мотивация қилиши мумкин. Бу сафар улар олдинги мағлубиятлари учун қасос олишга ҳам уриниб кўришлари мумкин.
Бу сафар “Толибон”* томонидан Панжшер устида ғалаба қозониш жуда муҳим. Чунки бу жой дунё ҳамжамияти назарида ҳар доим ҳеч кимга бўй сўнмаган ҳудуддир.Ҳозир бутун дунё бу ердаги вазиятни кузатиб турибди, лекин аралашаётгани йўқ.
“Толибон”* ҳозир ҳам террорчи ташкилот сифатида қолмоқда. Ҳеч бир Ғарбий давлат, Россия ёки БМТ унга ўз мунсобатини ўзгартиргани йўқ. Ундан ташқари Толибон* амнистия эълон қилди ва рақибларни жазоламоқда. Будан кадрлар баъзан ижтимоий тармоқларда ҳам пайдо бўлмоқда. Демак, Толибон* ҳукумат бошига келганидан сўнг қилаётган ишлари олдин берилган ваъдаларга ҳеч ўхшамган. Афғонистонга чегарадош мамлакатлар эса эҳтиёткор позицияни эгаллашмоқда.
37 миллион кишига ким озиқ-овқат беради?
Афғонистон келажаги мушкуллашишига яна бир сабаб бор, мамлакатда иқтисод йўқ, дейди Леонков.
Афганцы в импровизированном лагере возле железнодорожной станции в Чамане, Пакистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2021
Афғонистонда тез кунда очлик бошланиши мумкин - БМТ
“Толиблар ҳатто Панжшерни бутунлай тўсиб қўйишса ҳам, маҳаллий аҳоли у ерда 100 йиллаб яшаши ва жон сақлаши мумкин. Лекин у ерларни яхши билмай туриб киришга уринганларнинг ҳоли вой бўлади. Улар оч қолишлари мумкин”, - дейди эксперт.
Умуман олганда, озиқ-овқат муаммоси – яқин орада бутун Афғонистонни қамраб олиши мумкин.
“Америкаликлар кетиш олдидан, Ғани ҳукумасти тасрруфида бўлган барча ҳисоб рақамларини блоклаб қўйишган эди. “Толибон” улардан фойдалана олмайди.
“Афғонистон эса, ташқаридан озиқ-овқат, қурол-аслаҳа ва ёнилғи маҳсулотлари олиб келиш ҳисобидан кун кечираётган эди. Демак яқин вақтда, Толибон фойдаланаётган техника тўхтаб қолади. Ким уларга нефт маҳсулотлари олиб келади? Озиқ-овқатни айтмаса ҳам бўлади”, - дейди эксперт.
АҚШ мамлакатни тарк этиши билан бир вақтда даромад манбаалари ҳам тугади. Хўш энди Толибон* 37 миллион аҳолини қандай боқади?
Ўз ҳудудлари орқали ўтган транзит йўлларидан Толибон* йилига $2 млрд.гача даромад оларди. Ҳозир бу манбаалар ҳам йўқ.
Европа хавф остида
Яқин вақт ичида Толибон учун ягона даромад манбаи – АҚш қолдириб кетган оғир қурол-аслаҳаларни кимгадир сотиш. Лекин бунинг учун уларга логистик операциялар амалга ошириши керак. Масалан танкни Яман ёки Ливияга етазиб бериши керак бўлади.
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2021
Толиблар янги ҳукуматни эълон қилди, аммо унинг таркиби АҚШга маъқул келмади
Лекин америкаликлар қолдириб кетган кўчма зенит-ракета мажмуаларини, толиблар сотиб юбормаса керак. Ушбу қурол дунё ҳамжамияти учун энг катта хавф солади.
Толибон* ушбу қурол билан барчани шантаж қилишга ўтиши мумкин. “Агар шартимизга кўнмасангиз, биз бу қуролдан фойдаланамиз” қабилида иш тутиши мумкин. Шундан сўнг ўлчами ихчам бўлган қурол гуллаб-яшнаётган Европанинг бирор жойида, аэропорт яқинида пайдо бўлиши мумкин. Террорчи ракетани оддий фуқаро самолётига нисбатан қўлласа нима бўлади?
Балким шу сабабли Европа ва АҚШ ўзини Афғонистондан узоқроқ сақлашга ҳаракат қилмоқда. Шу сабабли улар барча фуқароларини ва ҳатто элчиларини ҳам Афғонистондан олиб чиқиб кетишмоқда.
Афғонистонга қўшни мамлакатлар ҳам Толибон* билан ҳамкорликдан қандай бирор фойда бўлишига ишонмайди. Дарҳақиқат мамлакатда ҳеч қандай саноат йўқ, йирик конлар йўқ. Ким билан ҳамкорлик қилиш ҳам номаълум. Эҳтимол Толибон ҳукумат бошида узоқ қолмас. Балким унинг ўрнини "Ал-Қоида” эгаллар. Сурия тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, биз террорчилар билан гаплашиб бўлмаслигини жуда яхши биламиз.
Инклюзив ҳукуматми ёки режим?
Шу кунга қадар Толибон* эълон қилган инклюзив ҳукумат ташкил қилиш тўғрисидаги баёнотларга ам ишонч йўқ.
“Улар на бирорта иқтисодий дастур, на сиёсий тузум дастурини эълон қилишди. Фақат шиорлар. Агар ҳукумат инклюзив бўлса унда Афғонистонда яшаётган барча этник гуруҳ вакиллари бўлиши керак”, - дейди Леонков.
Эксперт айтишига кўра, бундай ҳукумат таркибига пуштунлар, ҳазоралар, тожиклар, ўзбеклар ва маҳаллий турк жамиятлари вакиллари бўлиши шарт.
“Лекин уларнинг ҳеч бири таклифнома олгани ҳақида хабар йўқ. Демак, ҳукуматни фақат Толибоннинг ўзи ташкил қилмоқда. Афғонистон аҳолиси манфаатлари ҳисобга олингани йўқ. Бу инклюзив ҳукумат эмас – бу режим”.
Халқаро ҳамжямият “Толибон”*нинг БМТдаги чиқишларига қарамасдан уларга ишонмайди. Чунки мамлакатни тарк этишни истайдиган кишилар сони ошмоқда.
БМТ баҳолашига кўра, айни дамда 500 минг киши Афғонистондан қочишга тайёр. Одамлар яхши ҳаётдан қочаётгани йўқ. Ушбу ҳолат, Толибон* пропагандасидан фарқли ўлароқ, мамлакатдаги вазиятни яққол кўрсатмоқда.
Алексей Леонков билан интервьюнинг тўлиқ вариантини “Sputnik на русском” Уoutube каналида томоша қилинг.
* Россия ва бошқа давлатлар ҳудудида таъқиқланган террорчи ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0