Иқтисод

Қўлда терилган пахта учун неча пулдан тўланиши маълум бўлди

© Sputnik / Денис Абрамов / Фотобанкка ўтишСбор урожая хлопка в Ставропольском крае
Сбор урожая хлопка в Ставропольском крае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2021
Пахта терими мавсуми олдидан Ўзбекистонда пахтани қўлда териш учун энг кам маошлар миқдори белгиланди.
ТОШКЕНТ, 8 сент – Sputnik. Бу йилги куз мавсумида пахта йиғим-терими учун белгиланган нархлар маълум бўлди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси матбуот хизмати.

Қўлда терилган 1 килограмм пахта учун биринчи теримда 1200 сўмдан, иккинчи теримда 1500 сўмдан кам бўлмаган миқдорда қўл меҳнати ҳақи тўланади, - дейилган хабарда.

Уюшма раисининг биринчи ўринбосари Саъдулла Тожиевнинг сўзларига кўра Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларининг барча туманларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятининг чекка туманларида теримчиларни қўшимча жалб қилиш мақсадида қўлда терилган хар бир килограмм пахта хом ашёси учун Республика бюджети қўшимча манбалари ҳисобидан 230 сўмдан устама ҳақ тўланишини режалаштирилган.
Белгиланган нархлардан ташқари, кластерлар ўзларига бириктирилган худудларда терим пулини мустақил белгилаши, яъни тавсия этилаётган нархлардан юқори миқдорда ҳақ тўлашлари ҳам мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда қўлда терилган 1 кг пахта учун биринчи теримда 1000 сўм, иккинчи теримда 1400 сўм нарх белгиланган эди. Ундан ташқари айрим ҳудудларда терилган ҳар бир кг. пахта учун давлат томонидан қўшимча 200 сўм тўланиши белгиланган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader