Тожикистонда амалдорларга президент рухсатисиз диссертация ёзиш тақиқланди

© Официальная страница пресс-службы президента РТ в FacebookПрезидент Таджикистана Эмомали Рахмон
Президент Таджикистана Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2021
Oбуна бўлиш
Бунга сўнгги вақтларда аксарият диссертациялар кўчирмачилик йўли билан ёзилаётгани сабаб бўлган.
ТОШКЕНТ, 8 сент – Sputnik. Тожикистонда амалдорларга диссертация ёзиш таъқиқланди. Янги тартиб, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг буйруғи билан 7 сентябрдан кучга кирди. Sputnik Тожикистон хабарига асосан.
Унда айтилишига кўра, бундан буён ҳукумат лавозимларида ишлайдиган амалдорлар диссертация ёзиш учун президентдан рухсат олишлари керак бўлади.
Хабарда айтилишига кўра, бундай ғайриоддий тартиб ўрнатилишига, сўнгги вақтларда Тожикистон вакиллари "Dissernet" ихтисослаштирилган портали томонидан кўп маротаба кўчирмачиликда айбланаётгани билан боғлиқ.
Эмомали Раҳмон 2020 йилда олимлар ва зиёлилар билан учрашувда ушбу ҳолат юзасидан ўз фикрини билдирган эди.
"Бу замонавий технологиялар даврининг касаллиги бўлиб, у ёш олимлар ва уларнинг раҳбарларига юқади. ‘Dissernet’ портали томонидан плагиатда айбланган 40 нафардан ортиқ олим илмий ишларини иқтисодий ва ижтимоий мутахассисликлар, шу жумладан, сиёсатшунослик ва педагогика бўйича диссертациялар кенгашларида ҳимоя қилган", — деган Тожикистон раҳбари.
Ушбу қонун, барча депутатлар, судялар, МСК раҳбарияти, куч ишлатар тизимлар, ҳукумат раҳбарияти ва унинг аъзолари, вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари, президент аппарати ва дипломатларга таалуқлидир.
Янгиликлар лентаси
0