Дунёда

Толиблар янги ҳукуматни эълон қилди, аммо унинг таркиби АҚШга маъқул келмади

Толиблар ҳукумати ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб толиблар раҳбариятининг собиқ вакили Амир Хон Мутаккий тайинланган.
ТОШКЕНТ, 8 сен - Sputnik. "Толибон"* ҳаракати 7 сентябр куни Афғонистоннинг муваққат ҳукумати таркибини эълон қилди. Асосий лавозимлар ҳаракатнинг машҳур аъзоларига насиб этди.
Хусусан, толиблар ўтган сафар ҳукумат тепасига келганида (1996-2001 йй) ТИВ раҳбари лавозимини эгаллаган ва 2001 йилдан буён БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Мулла Хасан Охунд - ҳукумат бошлиғи (бош вазир) вазифасини бажарувчи лавозимини эгаллади. Мулла Биродар — унинг биринчи ўринбосари; Мавлави Ҳанафи — иккинчи ўринбосари этиб тайинланишди.
Афганцы в импровизированном лагере возле железнодорожной станции в Чамане, Пакистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Афғонистонда тез кунда очлик бошланиши мумкин - БМТ
Толиблар ҳукумати ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб толиблар раҳбариятининг собиқ вакили Амир Хон Мутаккий тайинланган.
Муҳаммад Ёқуб "Толибон"* етакчиси мудофаа вазири ўринбосари лавозимини эгаллади.
ИИВ раҳбари этиб мулла Сарожиддин Хаққоний тайинланди.
 Ахмад Шах Масуд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Толиблар Аҳмад Шоҳ Масъуднинг қабрини таҳқирлашди
Tolo News нашрининг толиблар расмий вакили Забиулла Мужоҳид сўзларига таяниб берган хабарига кўра, "Толибон"* ҳаракати етакчиси Хайбатулла Охунзод Афғонистоннинг янги ҳукумати эълон қилинганидан сўнг, ҳаракат етакчиси мақомини сақлаб қолади. Охунзода толиблар томонидан сешанба куни эълон қилинган муваққат ҳукумат таркибига киритилмади.
Бу орада АҚШ Давлат департаменти вакили Афғонистоннинг янги шакллантирилган ҳукуматида алоҳида шахслар борлиги ва аёллар йўқлигидан ҳавотирдалигини билдирди.
Давлат департаменти расмий вакили АҚШни айрим шахсларнинг (сиёсий) мансублиги ва (ҳукуматдаги айрим шахсларнинг) таржимаи ҳоли жуда ташвишлантирмоқда.
Дипломатнинг сўзларига кўра, вазирлар маҳкамаси тўлалигича толиблар ёки уларнинг яқин иттифоқдошларидан иборат ва умуман аёлларни истисно этган. "Биз шунга аниқ шама қилган эдикки, бизнинг фикримизча, афғон халқи инклюзив ҳукуматга муносиб", - деган Давлат департаменти вакили.
* РФда таъқиқланган халқаро террорчи ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала