Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Хитой Афғонистонга озиқ-овқат ва вакциналарни етказиб беради

© AFPЭвакуация в аэропорту Кабула
Эвакуация в аэропорту Кабула - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2021
Хитой Афғонистонга озиқ-овқат маҳсулотлари ва вакциналарни етказиб беради.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Хитой Афғонистонга умумий қиймати 200 миллион юан (тахминан 30,9 миллион доллар) бўлган озиқ -овқат, қишки маҳсулотлар, вакциналар ва дори-дармонларни зудлик билан етказиб беришга қарор қилди, бу ҳақда чоршанба куни Хитой ташқи ишлар вазири Ван И маълум қилди.
"Афғон халқининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, Хитой зудлик билан умумий қиймати 200 миллион юанга озиқ -овқат, қишки маҳсулотлар, вакцина ва дори -дармонлар етказиб беришга қарор қилди", - деди Хитой ташқи ишлар вазири.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатда хавфсизлик шароитлари яратилгандан сўнг, Хитой Афғонистонга одамларнинг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда ёрдам беришга, Афғонистонни тинч йўл билан қайта қуриш ва иқтисодий тараққиётини қўллаб-қувватлашга тайёр.
Ван И чоршанба куни Афғонистон билан қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида иштирок этди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала