Жамият

Хорижда сайловчиларнинг электрон рўйхатини тузиш махсус сайт ишга туширилди

© Sputnik / Максим БлиновКак голосовали узбекистанцы в Москве на парламентских выборах
Как голосовали узбекистанцы в Москве на парламентских выборах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2021
Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари фаолият кўрсатадиган 37 мамлакатда 54 та стационар сайлов участкалари ташкил этилиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. Хорижда сайловчиларнинг электрон рўйхатини тузиш учун saylov.mfa.uz махсус сайти ишга туширилди. Бу ҳақда ТИВда бўлиб ўтган “Ўзбекистон президенти сайловини хорижий оммавий ахборот воситаларида ёритилиши” мавзусидаги давра суҳбатида маълум қилинди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари фаолият кўрсатадиган 37 мамлакатда 54 та стационар сайлов участкалари ташкил этиш режалаштирилган. Ушбу давлатларнинг бошқа шаҳарларида ҳамда дипломатик ваколатхоналар мавжуд бўлмаган 12 та хорижий давлатларда қўшимча равишда жами 321 та муддатдан олдин овоз бериш учун кўчма сайлов участкаларини ташкил этиш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.
Голосование на парламентских выборах в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2021
Сиёсат
Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига киритилган фуқаролар сони очиқланди
Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари чет элдаги ўзбек диаспораси тузилмалари, шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари ишлаётган ташкилот ва компаниялар билан алоқа ўрнатган. Хориждаги сайловчилар рўйхатини тузиш ишлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда президент сайловлари 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала