Жамият

"Яшил полиция": Ўзбекистон табиатни муҳофаза қилишнинг янги тизимини яратмоқда

Незаконная вырубка многолетней чинары в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2021
Ўзбекистон пойтахти ва регионлари марказларида эко-полиция патруллари пайдо бўлади. У қандай вазифаларни ўз зиммасига олиши ҳақида Sputnik мухбири материалида
Ўзбекистонда экология полициясини ташкил этиш таклифи президент Шавкат Мирзиёев томонидан 24 август куни республикадаги экологик ҳолатни яхшилаш бўйича ўтказилган танқидий руҳдаги видео-селектор йиғилишида ўртага ташланган эди.
Орадан кўп ўтмай, республиканинг аксарият вилоятларида бирин-кетин "яшил полиция" патруллари пайдо бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқала бошлади. Ижтимоий тармоқларда бу ташаббус дарҳол ўз тарафдорларини топди, албатта. Интернет фойдаланувчиларининг аксарияти "яшил полиция" айни вақтида ташкил этилаётгани ҳақида фикрлар ҳозиргача билдирилмоқда.
Лидер Экопартии Нарзулло Обломуродов изучил ситуацию с вырубком дерева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2021
Жамият
Дарахтни деб юзага келган жанжалдан сўнг Экопартия раҳбари ҳодиса жойига борди
Шу билан бир қаторда аксарият фуқароларни "яшил полиция" ўзи ким ва у қандай вазифани бажариши ҳақида саволлар қизиқтира бошлади.
Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати раҳбари Шохруҳ Ғиёсов Sputnik Ўзбекистон таҳририятининг бу борада юборган сўровига "айни вақтда мамлакатда эко-полицияни ташкил этиш бўйича фармон лойиҳаси устида иш олиб борилаётгани, бу штат таркибий тузилмаси, вазифалари, қонунларга киритилиши назарда тутилган ўзгаришлар сингари масалаларни ўз ичига қамраб олишини" маълум қилди.
Ғиёсовнинг сўзларига кўра, фармон лойиҳаси устида иш олиб борилаётган бир вақтда, республика регионларида аллақачон "яшил патруллар" тизими жорий этилиши бошлаб юборилган. Улар қўшма гуруҳлардир.
Вырубка многолетних деревьев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2021
Жамият
Бу йил 1300дан зиёд туп қимматли дарахт кесиб ташланди
"Пост патрул хизмати ва Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимларидан иборат қўшма гуруҳлар шакллантирилмоқда. Улар ҳозирча жойлардаги вазиятни ўрганиш, экология соҳасида қонунбузарлик ҳолатларини олдини олиш билан шуғулланади", - дея аниқлик киритди Ғиёсов.
Экология партияси марказий кенгаши раиси ўринбосари Саидрасул Сангинов Sputnik мухбирига Ўзбекистонда ташкил этилаётган "эко-полиция" патруллари ташаббусига изоҳ берар экан, республикада экология тизимли чораларга муҳтож ҳолатга келганини таъкидлади.
Сангиновнинг сўзларига кўра, сўнгги вақтларда кўпчилик бир ҳолатни яққол кузатмоқда - Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилишга кучи етмаяпти, баъзи вақтлари бу ишга қўли ҳам тегмаяпти. Кадрлар масаласи жуда долзарб бўлиб қолган, дейди у.
Инвентарь для уборки улиц, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2021
Жамият
Тошкент вилоятида йирик эко-акцияга старт берилмоқда
"Экология партияси эко-полиция патрулларини ташкил қилиш масаласини узоқ вақтдан буён кўтариб келган. Чунки Маъмурий ва Жиноят кодексларида белгиланган чоралар бор, мана шу чоралар амалда қўлланилишини охирига етказиш лозим. Ҳозирда ёзилган, аммо ундирилиши амалга оширилмаган катта қарздорлик мавжуд. Эко-полиция ёрдамида эса бу қарздорликни суд ва бошқа мутасадди органлар орқали ундириш тезлашади. Давлат бюджетига қўшимча маблағ келади", - дея тушунтирди Сангинов.
Экология соҳасида ишлаган ва ўз исми сир қолишини истаган мутахассиснинг Sputnik Ўзбекистон мухбирига айтишича, бугун тизимда энг катта ва оғриқли муаммо - бу кадрлар масаласидир. Соҳада фаолият юритадиган ходимларнинг аксарияти - номутахассислар. Агар, эко-полиция патруллари ташкил этиш таклиф қилинган экан, бу тизимни яратишда жаҳон тажрибасини синчковлик билан ўрганиш ва пухта ўйлаш керак бўлади. Токи "яшил посбонлар" тизими вазифаси фақатгина йиғилиб қолган қарздорликни ундириб беришдан иборат бўлиб қолмасин, балки том маънода табиатни муҳофаза қилсин. Бунинг учун Ўзбекистон кадрлар тайёрлашга чуқур эътибор бериш билан бир қаторда, халқаро ҳамкорликни фаол йўлга қўйиши керак, деди суҳбатдош.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала