2030 йилга бориб аҳоли жон бошига даромад 4000 доллардан ошади - президент

© Пресс-служба президента УзбекистанаСостоялось торжественное открытие парка "Янги Узбекистон" и монумента Независимости.
Состоялось торжественное открытие парка Янги Узбекистон и монумента Независимости. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2030 йилга келиб аҳоли жон бошига даромад 4 минг доллардан оширилади, инфляция миқдори эса - 5%дан камайтирилади - Шавкат Мирзиёев.
ТОШКЕНТ, 9 сен - Sputnik. Ўзбекистонда 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига даромад 4000 доллардан ошади, деди Шавкат Мирзиёев Бугун Тошкентда бўлиб ўтаётган ЎзЛиДеп партиясининг 10-съездида. Sputnik мухбири хабарига асосан.
Ўзбекистон президенти яқин келажакда ЯИМни 1,6 бараварга ошириб, аҳоли даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторига кириш режалаштирилаётганини айтиб ўтди.
"Шу тариқа 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни 4 минг доллардан ошириб, “даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига киришга пухта замин яратган бўламиз", - деди президент.
Ушбу мақсадга эришиш йўлида, Янги Ўзбекистон стратегиясига асосан, қуйидаги йўналишлар бўйича ривожланиш режалаштирилганини қайд этди:
саноат маҳсулотлари ҳажми 1,4 баробар, меҳнат унумдорлиги эса камида 2 марта оширилади;
мис ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми 2 мартага ошади ва 8 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқаришга асос яратилади;
табиий газни қайта ишлаш даражасини 8 фоиздан 20 фоизга ошириш орқали кимё саноатида 2 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилади;
рақамли иқтисодиётнинг ҳажми камида 2,5 баробарга оширилиб, 4 миллиард долларга етказилади;
ҳар бир хонадон ва ижтимоий муассаса мақбул нархда юқори тезликдаги интернетга уланади, магистраль автомобиль йўллари 100 фоиз мобиль алоқа ва интернет билан қамраб олинади;
халқаро магистрал интернет тезлиги – 5 баробарга, туманлараро тармоқлар тезлиги – 8 баробарга оширилади.
Ундан ташқари, иқтисодиётда юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолиш учун макроиқтисодий барқарорлик таъминланади. Бунинг учун қуйидаги ишлар амалга оширилади:
1.
2023 йил охиригача инфляция даражаси 5 %га туширилади.
2.
Давлат бюджети тақчиллиги ЯИМга нисбатан 2,5 %дан ошмаслиги таъминланади;
3.
Аҳоли талаблари асосида йилига 1,5 – 2 триллион сўм маблағ жойлардаги энг долзарб муаммоларни ҳал этишга сарфланади.
4.
Янгидан жалб қилинадиган йиллик ташқи қарз миқдори 5 миллиард доллардан, умумий давлат қарзи эса ялпи ички маҳсулотнинг 50-60 фоизидан ошмаслиги таъминланади;
5.
Келгуси 5 йилда 120 миллиард доллар, шундан камида 70 миллиард доллар хорижий инвестициялар жалб қилинади.
6.
Мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти 1,7 баробар оширилиб, 2026 йилда 30 миллиард долларга етказилади.
7.
Экспорт таркибида хомашёнинг улуши ҳозирги 46 фоиздан 23 фоизга камайиб, тайёр маҳсулотлар ҳажми 2,5 баробар кўпаяди.
Янгиликлар лентаси
0