Дунёда

Эрон ШҲТнинг тўлақонли аъзосига айланади – ОАВ

© AP PhotoФлаги стран-участниц ШОС
Флаги стран-участниц ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2021
Эрон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) қўшилади.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Эрон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) қўшилади, ШҲТга қўшилиш жараёнинг бошланиши Тожикистонда бўлиб ўтадиган саммитда эълон қилинади, деб хабар беради "Коммерсант" газетаси ўз манбаларига таяниб.
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2021
Аналитика
Толиблар чегарада: ШҲТ мудофаа вазирлари Душанбеда қандай дори ёзиб беради?
ШҲТ саммити 16-17 сентябр кунлари Душанбеда бўлиб ўтади. Ҳозир ташкилотга Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо бўлган.
"Тез орада ташкилотда тўққизта аъзо бўлади. Душанбеда бўладиган саммитда давлат раҳбарлари ... ўз сафларига Эронни қабул қилинишини эълон қилишлари керак", дейилади мақолада.
Қайд этилишича, ШҲТга аъзо бўлиш жараёни бироз кўпроқ вақтни олиши мумкин.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти - Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари томонидан асос солинган доимий ҳукуматлараро халқаро ташкилот.
ШҲТни тузиш тўғрисидаги декларация 2001 йил 15 июнда Шанхайда олти давлат раҳбарларининг учрашувида имзоланган. 2017 йил 9 июнда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Ҳиндистон ва Покистонни ташкилотга қабул қилиш тўғрисидаги қарорни имзоладилар. Ҳозир ШҲТда кузатувчи-давлатлар - Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон, шерик-давлатлар - Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала