Эртага Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишОсенняя погода
Осенняя погода - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2021
Oбуна бўлиш
Республиканинг шимолий ҳудуди ва айрим тоғли зоналарда ҳаво ҳарорати +6 ... +8 даражагача пасайиши, ёмғир қорга айланиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 9 сен - Sputnik. Қорақалпоғистон гидрометерология хизмати хабарига кўра, эртага кечаси республиканинг айрим ҳудудларига Қозоғистондан ўтаётган антициклон оқими таъсири остига тушиши мумкин.
Хусусан, 10 сентябрь кечаси Устюрт платоси ҳудудларида ҳаво ҳарорати +6 даражагача пасайиш прогнози қилинмоқда.
Шунингдек, 10 сентябдан 11 сентябрга ўтар кечаси Нукус шаҳрида ҳаво ҳарорати +8 даражагача пасаяди.
Ундан ташқари 10 сентябр куни республиканинг жуда баланд тоғли ҳудудларида ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин.
Бунга сабаб - шимол ҳудудларида Қозоғистон марказидан ўтаётган совуқ антициклон оқимининг бир чети таъсиридир, дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0