Дунёда

G20 давлатлари “Спутник V”ни коронавирус профилактикаси учун энг яхши восита деб тан олди

© Посольство России в Узбекистане Поставка 50 тысяч доз второго компонента российской вакцины "Спутник V"
Поставка 50 тысяч доз второго компонента российской вакцины Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2021
2020 йилнинг август ойида Россия дунёда биринчи бўлиб коронавирусга қарши вакцина - “Спутник V”ни рўйхатдан ўтказган эди.
ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik. G20 давлатлари соғлиқни сақлаш вазирлари Россияда ишлаб чиқилган “Спутник V” вакцинасини коронавирус профилактикаси учун энг яхши вакцина деб тан олишди. Бу ҳақида Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко хабар қилди.
“Сўнгги бир неча ўн йиллар давомида, тиббиёт фанида бундай ҳодиса илк маротаба содир бўлди – ушбу пепаратни бутун дунёда билишади. Ҳозир бўлиб ўтаётган G20 давлатлари соғлиқни сақлаш вазирлари саммитида вазирлар “Спутник - коронавирус профилактикаси учун энг яхши препарат" дейишмоқда, - деди Мурашко.
Шундан сўнг Россия соғлиқни сақлаш вазири Москва шаҳри раҳбарияти ҳамда шифокорларига ушбу маҳаллий препарат синовида иштирок этганлари учун миннатдорлик билдиришди.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто ушбу давлат “Спутник V” вакцинасининг барча заҳираларини ишлатиб бўлганини ва препаратга талаб жуда юқори эканини қайд этган эди.
Ундан ташқари Россия Федерация Кенгаши спикери Валентина Матвиенко V Умумжаҳон парламентарийлар конференцияси давомид Россияда ишлаб чиқарилган препарат ЕИда рўйхатдан ўтказилшига ишонч билдирган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader