Аналитика

Кучлар намойиши: “Рубеж – 2021” машғулотлари қандай қилиб афғон таҳдидини огоҳлантирмоқда

© Sputnik / Константин Михальчевский / Фотобанкка ўтишВоенные учения ОДКБ "Рубеж-2021" в Киргизии
Военные учения ОДКБ Рубеж-2021 в Киргизии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2021
Афғонистондаги беқарорлик КХТШга аъзо мамлакатларнинг муносабатлари ва уларнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлик моделига таъсир ўтказади, деб ҳисоблашмоқда ҳарбий экспертлар.
ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik. Қирғизистонда 9 сентябрь куни КХТШнинг Тез кучайтириш коллектив кучларининг “Рубеж – 2021” (Ҳудуд – 2021) ҳарбий машғулотлари якунланди. Икки кун давом этган машғулотларда Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия қуролли кучлари ҳарбийлари қатнашди.
Машғулотлар мақсади эришилди – бирлашган қўшин сценарийга кўра КХТШга аъзо давлатлардан бирининг ҳудудига бостириб кирган жангари гуруҳларини қуршаб олиш ва йўқ қилишни ўрганиб олди. Бу ҳақда “Рубеж – 2021” ёпилиш маросимида КХТШнинг бирлашган штаби бошлиғи генерал-полковник Анатолий Сидоров маълум қилди.
Военные учения на полигоне Харб-майдон в Таджикистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2021
Видео
“Қудратимизга шубҳа қилма”: Ўзбекистон, Тожикистон ва Россия машғулотлари қандай ўтди
Шу билан бирга ҳарбий экспертлар “Рубеж – 2021” Афғонистон билан чегарадаги вазиятни барқарорлаштириш учун бошқа билвосита вазифаларни ҳам бажаради деб ҳисоблашади.

Вазият жиддий

КХТШ доирасидаги машғулотлар мунтазам равишда ўтказилиб келинади: 20 йил ичида Марказий Осиё минтақаси Тез кучайтириш коллектив кучлари 10 қўшма машғулотлар ўтказди. Аммо ҳозирги машғулотлар август ойида Афғонистонда ҳукумат тепасига “Толибон”* келиши ва вазият кескинлашиши билан боғлиқ, дейди Е.М. Примаков номидаги жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар миллий тадқиқот институти илмий ходими, ҳарбий эксперт Илья Крамник.
“Бу ҳолатда Ташкилотга аъзо мамлакатлари афғон чегараси томонидан эҳтимолий ҳужум таҳдиди ва терроризм юзага келган тақдирда ишга солишга тўғри келадиган жавоб қайтариш механизмини ишлаб чиқишлари зарур”, - деди у.
Крамник “Толибон”* ҳаракати ҳалигача Россияда террорчилик ташкилоти сифатида тақиқлангани ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг террорчилар рўйхатидан ўчирилмаганини эслатади.
Марказий Осиёдаги вазиятнинг мураккаблиги ҳақида Анатолий Сидоров ҳам гапирди. Унинг сўзларига кўра, минтақадаги нохуш вазият “Тожикистон Республикаси билан чегарадош Афғонистондаги ҳукумат толиблар томонидан эгалланиб олиниши ортидан” юзага келган.
Военные учения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2021
Инфографика
Куч бирликдадир: МОда ҳарбий ўқув-машқлар
Террорчилик таҳдидининг жиддийлигини Тожикистон ҳукуматининг “Рубеж – 2021”га ўз ҳарбийларини жўнатмаслик тўғрисидаги қарори ҳам тасдиқлайди, деб ҳисоблайди ҳарбий эксперт Юрий Лямин. Биринчидан, машғулотлар ўтказилаётган пайтда Тожикистонда мамлакат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган ҳарбий парад бўлиб ўтаётганди. Иккинчидан, октябрь ойида КХТШ айнан тожик-афғон чегарасида янги машғулотлар ўтказади.

Россия қуролланиши ўсмоқда

“Россия – бу КХТШ кучларининг асоси, агар унинг қуролли кучларини Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон кучлари билан таққосланса, - дейди Юрий Лямин. – Марказий Осиё минтақаси учун ҳарбий таҳдид туғилган тақдирда Россия, шубҳасиз, ҳужумни қайтаришга кўмаклашади, бу ҳақда Россия ҳукумати ҳам гапирганди”.
Лямин фикрини рақамлар тасдиқлайди. Марказий Осиё минтақаси Тез кучайтириш коллектив кучлари матбуот маркази маълумотларига кўра, Қирғизистондаги “Рубеж – 2021” бўлиб ўтган “Эделвейс” полигонига минг нафардан зиёд ҳарбий хизматчилар келган. Улардан 500 нафари Россия ҳарбийлари бўлган. Шунингдек, Россия 120 донадан ортиқ техника тақдим этган: танклар, зирҳланган машиналар, пиёданинг жанговар машиналари, ўтсочар мажмуаалар, Ми-8 транспорт-жанговар вертолётлар, “Тигр” зирҳли автомобиллар ва “Су-25” ҳужумчи самолётлар.
“Машғулотлар кўп қаватли вазифаларни ифодалайди”, - деб тушунтиради ҳарбий эксперт, истеъфодаги полковник Виктор Литовкин. – Чегараларни қўриқлай туриб, бу техникаларни тез, самарали ва биргаликда ишга солишни билиш даркор, бунга эса бир-бири билан тўғри ўзаро ҳамкорлик қилган ҳолда эришиш мумкин. Ҳатто битта армия доирасидаги машғулотларни бу мақсадни кўзлайди, бу ерда эса гап турли давлатларнинг армияси ҳақида боряпти”.
Литовкин Россия Қирғизистоннинг хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратаётганига аниқлик киритади. Қирғизистоннинг Чуй вилоятидаги “Кант” ҳарбий аэродроми Россич Ҳарбий-ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаасининг 14-армияси таркибига киради.
“Россия Қирғизистон қуролли кучлари даражасини оширишда қатнашяпти, уни замонавий қурол ва жанговар техникалар билан таъминлаяпти, - дейди Виктор Литовкин ва мисол тариқасида 2019 йилда Россия Қирғизистонга 2 та вертолёт ва 9 та зирҳли машина совға қилганини келтиради (бундан ташқари, 2019 йилда Россия Қирғизистон чегара бўлинмалари учун мавжуд иншоотларни техник қайта қуроллантириш ва янгиларини қуришга 48,5 млн доллар ажратган – таҳр.) – Шунингдек, россиялик ҳарбийлар қирғиз зобиларига бу техникадан моҳир қўлланишни ўргатишади. Шу боис афғон таҳдиди пайдо бўлгунга қадар Россия Марказий Осиё мамлакатлари билан бир сафда турарди, энди эса зарур бўлган тақдирда иттифоқдош давлатлар чегараларини икки карра ҳимоя қилишга тайёр”.

Ҳамжиҳатлик намойиши

Илья Крамник Қирғизистонда бўлиб ўтган машғулотларни таҳлил қила туриб, икки жиҳатни ажратиш мумкинлигини таъкидлайди. Биринчиси – амалий. “Рубеж – 2021” сценарийсига биноан жангарилар КХТШ мамлакатларидан бирига бостириб кирди, шу боис Ташкилот максимал равишда зудлик билан у ерга ўз қўшинларини ташлашиши керак.
Боевики Талибана* в провинции Лагман, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
“Ал-Қоида”* толибларга қўшилди - Афғонистон қаршилик фронти
“Рубеж – 2021”нинг иккинчи муҳим жиҳати – бу КХТШ кучлари уйғунлиги ва минтақа мамлакатлари ва Россиянинг сиёсий бирлигини намойиш этиш, дейди Крамник. Виктор Литовкин унинг фикрига қўшилади. “Афғон таҳдиди, айниқса давлатларни жипслаштирди, - дейди у. Қозоғистон Афғонистон билан чегарадош эмас, лекин радикаллар Ўзбекистон ёки Тожикистон чегаралари орқали ўтса, терроризм хавфи бутун минтақага тарқалади. Россия эса бу ерда барча мамлакатлар чегараларини мустаҳкамлашнинг таркибий қисми бўлади”.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда КХТШ 2012 йилда Ташкилотдан чиққан Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқда, дея эътибор қаратади Юрий Лямин.
“Ўзбекистоннинг КХТШга қайтиши даргумон, бироқ Ташкилот республика билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирмоқда, президент Шавкат Мирзиёев ҳам КХТШнинг августдаги навбатдан ташқари саммитида таклиф қилинган меҳмон сифатида қатнашди. Тошкент таҳдид даражасини тушунади, шунинг учун, ўйлайманки, яқин келажакда умуман Россия ва КХТШ билан мувофиқликни кучайтиради”, - дейди у.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала