Иқтисод

Мирзиёев: 2023 йилдан ҚҚС 12 фоизга туширилади

CC0 / Pixabay / Калькулятор на куче денег
Калькулятор на куче денег - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2021
ЎзЛиДеП номзоди 2023 йилдан ҚҚС 12 фоизга, мол-мулк солиғи ставкаси 1,5 фоизга туширилишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда 2023 йилдан қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ставкасини туширилишини маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
“Яхши биласизлар, 2020 йилда қўшилган қиймат солиғи ставкасини 20 фоиздан 15 фоизга туширган эдик. Бу — 100 минг тадбиркор ихтиёрида 10 триллион сўм маблағ қолади, дегани. Энди, зарур тайёргарлик кўрган ҳолда, 2023 йилдан бошлаб, ушбу солиқ ставкасини 15 фоиздан 12 фоизга туширамиз”, — деди давлат раҳбари ЎзЛиДеП X қуролтойидаги чиқиши давомида.
Бундан ташқари, 2023 йилдан юридик шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларини бирлаштириб, ягона кўчмас мулк солиғи жорий қилинади.
Шунингдек, банк, молия, телекоммуникация каби тадбиркорлик йўналишларида фойда солиғи ставкаси ҳар хил бўлиб, улар амалдаги 20 фоиздан 15 фоизга туширилади ва барча тадбиркорлар учун бир хил бўлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала