Иқтисод

ОТМларда 2021/2022 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари маълум бўлди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2021
1 ноябрга қадар коронавирусга қарши эмланган талабаларга базавий контрактнинг (стипендиясиз) 10 фоизи миқдорида чегирма берилади.
ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik. Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси 2021/2022-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларида тўлов-контракт шаклида йиллик ўқитиш қиймати миқдорларини тасдиқлади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Тўловлар миқдори бакалавриат ва магистратурада таълим йўналишлари ва шакллари (кундузги, сиртқи ва кечки), шунингдек, стипендия бор ва йўқлигига боғлиқ.
2021 йил 1 ноябрга қадар коронавирусга қарши эмланган талабаларга базавий контрактнинг (стипендиясиз) 10 фоизи миқдорида чегирма белгиланди.
© Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати 2021/2022 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари
2021/2022 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2021
2021/2022 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала