Иқтисод

Ўзбекистонда "Мирзиёномика" китоби чоп этилди

© Facebook / Mike Jones Книга "Мирзиёномика"
Книга Мирзиёномика - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2021
“Мирзиёномика. Марказий Осиё йўлбарсининг сакраши” (Mirziyonomics. Leap of Central Asian tiger) номли китобни нашрдан чиқарилди.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ўзбекистонда 2030 йилгача республикани рақамли трансформациянинг янги стратегияси ҳақида “Мирзиёномика. Марказий Осиё йўлбарсининг сакраши” (Mirziyonomics. Leap of Central Asian tiger) номли китобни нашрдан чиқарилди. Бу ҳақда Туризм давлат қўмитаси раисининг собиқ маслаҳатчиси Беҳруз Ҳамзаев маълум қилди.
"Китоб бемалол мавжуд ва уни исталган киши www.mirziyonomics.uz сайтида ўрганиши мумкин", - деб ёзган Ҳамзаев Facebookда.
Президент Турции Реджеп Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2021
Дунёда
Ислоҳотлар ва глобал сиёсат ҳақида. Эрдўғон китоб ёзди
Муаллифнинг фикрига кўра, “Мирзиёномика” китобида 2030 йилгача Ўзбекистон ҳукуматининг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий фаолиятини рақамлаштиришнинг асосий векторларини тавсифлаб берилган. Шунингдек, китобда мамлакатда саноатда янги технологик тартибни яратишга ҳисса қўшадиган рақамли иқтисодиётнинг асосий йўналишлари келтирилган.
Қайд этилишича, китоб орқали илгари сурилган стратегияни яратиш бўйича ғоя 2018 йилда туғилган ва уни тайёрлаш ишлари 3 йил давом этган. Муаллиф электрон китоб тарзида тақдим этилган стратегияни рақамли Ўзбекистонни ривожлантиришга янги қараш, бефарқ бўлмаган ёшлар жамоасининг таклифи сифатида ифода этади.
Ҳамзаевга кўра, “Мирзиёномика” атамаси тасодифан пайдо бўлмаган, жаҳон сиёсати тарихида турли мамлакатларнинг таниқли раҳбарларининг ислоҳотларини билдирувчи шунга ўхшаш таърифлар мавжуд: “Рейганомика” (АҚШ), “Абэномика” (Япония), “Тэтчеризм” (Буюк Британия), “Рожерномика” (Янги Зеландия).
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала