Избирательная урна на парламентских выборах в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистонда президент сайловлари-2021
2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган президент сайловида давлат раҳбари лавозимига беш нафар номзод даъвогарлик қилмоқда: Шавкат Мирзиёев (ЎзЛиДеп), Мақсуда Ворисова (ЎзХДП), Баҳром Абдуҳалимов (“Адолат” СДП), Нарзулло Обломуродов (“Миллий тикланиш” ДП) ва Баҳром Абдуҳалимов (Экологик партия).

ЎзЛиДеП Шавкат Мирзиёев номзодини президентликка тасдиқлади

© Пресс-служба президента УзбекистанаДесятый съезд партии УзЛиДеп
Десятый съезд партии УзЛиДеп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2021
Бир минг юз нафардан ортиқ депутат иштирок этган ЎзЛиДепнинг 10-съездида Шавкат Мирзиёевнинг номзоди бир овоздан маъқулланди.
ТОШКЕНТ, 9 сен - Sputnik. Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг бугун Тошкентда бўлиб ўтаётган съездида депутатлар Шавкат Мирзиёевни президентликка номзод этиб тасдиқлашди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси навбатдаги Ўзбекистон президенти сайловига партия аъзоси, Ўзбекистоннинг амалдаги президенти - Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини тасдиқлади, - дейилган хабарда.

Бундан олдин делегатларга президент номзодининг таржимаи ҳоли ўқиб эшиттирилди.
Эслатиб ўтамиз, навбатдаги Ўзбекистон президенти сайлов 2021 йилнинг 24 октябр куни бўлиб ўтади. Унда бешта сиёсий партия - Экологик партия, ХДП, ЎзЛиДеП, "Миллий тикланиш" ва "Адолат" партиялари ўз номзодларини қўйишади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала