Дунёда

Қозоғистон Афғонистоннинг янги ҳукумати билан ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишга тайёр

© Пресс-служба МИД РФ / Фотобанкка ўтишПрезидент Казахстана Касым-Жомарт Токаев
Президент Казахстана Касым-Жомарт Токаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2021
Қозоғистон президенти дунё ҳамжамияти Афғонистонни бундай кескин ўзгариш пайтида ёлғиз қолдирмаслиги кераклигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik. Қозоғистон Афғонистоннинг янги ҳукумати билан биринчи навбатда гуманитар муаммоларни ҳал қилиш учун конструктив ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ишонч ёрлиқларини топшириш маросимида маълум қилди.
“Қозоғистон Афғонистон ўзида ва қўшнилари билан барқарор, суверен ва бирлашган, тинч-тотув яшайдиган давлат бўлиши керак деб ҳисоблайди. Биз янги ҳукумат билан ишбилармонлик алоқаларини, аввало бу жафокаш мамлакат дуч келган оғир гуманитар муаммоларни ҳал қилиш учун ўрнатишга тайёрмиз, - дея Facebook᾽да давлат раҳбари сўзларини келтиради унинг матбуот котиби Берик Уали.
Қозоғистон президенти дунё ҳамжамияти Афғонистонни бундай кескин ўзгариш пайтида юзага келган қийинчиликлар билан ёлғиз қолдирмаслиги кераклигини таъкидлади.
Тоқаев “Толибон”* ҳаракати вакиллари бирлашган, инклюзив ва вакиллик миллий ҳукуматини тузиши ва аслида улар мувозанатли позицияга содиқ ва музокараларга очиқ эканликларини исботлашларига умид билдирди.
Президент Таджикистана Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2021
Дунёда
Раҳмон дунё ҳамжамиятининг Афғонистон муаммоларига бўлган бепарволигини танқид қилди
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Афғонистонда муваққат қукумат тузилганини олқишлашини маълум қилган эди. Афғонистоннинг янги давлат идоралари билан конструктив мулоқот ва амалий ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини билдирган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала