Шавкат Мирзиёев иштирокидаги ЎзЛиДеП съезди бошланди

© Milliy mass-mediani qo‘llab-quvvatlash va rivojlantirish jamoat fondiШавкат Мирзиёев на съезде ЎзЛиДеп
Шавкат Мирзиёев на съезде ЎзЛиДеп  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2021
Oбуна бўлиш
Бугунги съездда ЎзЛиДеп партиясидан президентликка номзод тасдиқланиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 сен - Sputnik. Тошкентда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съезди бошланади. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
© Sputnik / Дильшода РахматоваДесятый съезд партии УзЛиДеп
Десятый съезд партии УзЛиДеп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2021
Десятый съезд партии УзЛиДеп
Ўзбекистоннинг энг кўп сонли партияси - ЎзЛиДепнинг ушбу съездида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан сайланган 1 минг 200 га яқин делегат қатнашмоқда.
Съезд Ўзбекистон мадҳияси билан бошланди. Бугунги съездда ЎзЛиДеп партиясидан президентликка номзод тасдиқланиши кутилмоқда.
© Sputnik / Дильшода РахматоваДесятый съезд партии УзЛиДеп
Десятый съезд партии УзЛиДеп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2021
Десятый съезд партии УзЛиДеп
Партия аъзоси Актам Хаитовнинг сўзларига кўра, бўлажак сайловда партияни аъзолари аксарияти Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб қувватлашларини билдирмоқда.
Партия съездида Шавкат Мирзиёевнинг қуйидаги ютуқлари санаб ўтилди:
"2003-2016 йилларда бош вазир сифатида самарали фаолият юритган. Шундан сўнг ватанимиз президенти сифатида садоқат билан хизмат қилиб келмоқда. Мирзиёев давлат ва жамият қурилиши, уларнинг қатъий иродалари ва шижоати туфайли кўп йиллар катта муаммо бўлиб келган валюта эркинлиги таъминланди. Ҳар бир соҳа бўйича тезкорлик билан президент даражасида қарорлар қабул қилинди".
© Milliy mass-mediani qo‘llab-quvvatlash va rivojlantirish jamoat fondiШавкат Мирзиёев на съезде ЎзЛиДеп
Шавкат Мирзиёев на съезде ЎзЛиДеп  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2021
Шавкат Мирзиёев на съезде ЎзЛиДеп
"Ш.Мирзиёвнинг оқилона сиёсати туфайли халқ фаровонлиги кўтарилди. Темир дафтар, аёллар ва ёшлар, меҳр дафтарлари изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилмоқда Фермерлар, кластерлар, тадбиркорлар учун мисли кўрилмаган ўзгаришлар содир бўлди".
"Ш.Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқоти кўплаб муаммолар ечим топишига имкон берди. Шавкат Мирзиёевнинг дастуридан ўрин олган фан ва таълим, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, маънавий ва диний-маърифий ишлар ҳам янги босқичга кўтарилди".
Мажлисда сўзга чиққан Шавкат Мирзиёев, бундай ишонч - юксак шараф эканини қайд этди ва ўтган 5 йил давомида кўплаб ислоҳотлар қабул қилинганини таъкидлади.
"Юртимиз сиёсий майдонида катта нуфузга эга бўлган - ЎзЛиДепнинг бугунги съездида сиз менга ишонч билдириб номзодимни президентликка кўрсатганингизни қадрлайман. Бу мен учун юксак шараф. Партиямиз номи Янги Ўзбекистон билан ҳамоҳанг, демократия тамойилларини кучайтириб, инсон номини биринчи ўринга қўйганимиз - барча бўлаётган ўзгаришларга партиямиз номига ҳамоҳанг", - деди Мирзиёев.
Унинг сўзларига кўра, 30 йил даврда ҳам, айниқса охирги беш йилда - фақат ва фақат ўзимизни кучимиз, ўзимизни меҳнатимиз билан халқ тинчлиги ва манфаатини таъминлашга қаратган.
© Sputnik / Дильшода РахматоваДесятый съезд партии УзЛиДеп
Десятый съезд партии УзЛиДеп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2021
Десятый съезд партии УзЛиДеп
2017-2021 йилларда мамлакат ривожланишининг 5та устувор йўналиши бўйича стратегия қабул қилинди. Унинг доирасида 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд президент фармон ва қарорлари қабул қилинди.

"Кеча роппа-роса беш йил бўлди президент вазифасини қабул қилганимга. Шу давр мобайнида ислоҳотларимиз кириб бормаган бирорта тармоқ қолмади. Бугунги кунда давлатимиз инсон учун халқ учун очилди, халқ билан бевосита мулоқот қилиш бўйича янги тизим яратилди, халқ ичига кириш, унинг дардига қулоқ солиш ва ташвишига шерик бўлиш асосий мезонимизга айланди", - деди Шавкат Мирзиёев.

Шундан сўнг президент амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди.
"Қатор ислоҳотларда айрим камчилик ва хатолар бўлди. яна бир айтаман биз изланишдамиз. лекин тўла ишонч билан айтишим мумкин барча ислоҳотларимиз мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлигини оширишга қаратилган.
Пандемияга қарамай миллий иқтисодиётни барқарор ушлаб қолишга эришдик - бугун буни халқаро ҳамжамият холисона эътироф этмоқда.

Сўнгги беш йилда мамлакатимиз иқтисодиёти 24%, саноат – 34%, экспорт ҳажми 1,5 баробарга, хорижий инвестициялар ҳажми эса 3 баробарга ўсди. Бу биз қўлга киритган юқори натижалардан далолат беради. Шу даврда ўртача ойлик иш ҳақи - 2,2 марта кўпайди.

Молия сиёсатини тубдан такомиллаштириш ва хусусий мулк дахлсизлигини кафолатлаш, ҳудудларни ривожлантириш масаларига эътибор қаратмоқдамиз, ҳар бир ишимизда натижа бўлиши керак, амалий натижадорлик инсон манфаати ислоҳотларимизнинг бош мақсадига айланди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳар 100та оилага 160та телевизор, 287та телефон ва 49та енгил автомобил тўғри келмоқда", - деди Шавкат Мирзиёев.
© Milliy mass-mediani qo‘llab-quvvatlash va rivojlantirish jamoat fondiШавкат Мирзиёев на съезде ЎзЛиДеп
Шавкат Мирзиёев на съезде ЎзЛиДеп  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2021
Шавкат Мирзиёев на съезде ЎзЛиДеп
Шавкат Мирзиёев таълимга катта эътибор бериш ва ёшларни таълим олишга чақирди.
"Таълим, таълим ва фақат таълим. Эл-юртимиз янги дастурларимизни оширишимизни кутмоқда. Энг аввало юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, фуқаролар ва миллатлар ўртасида дўстликни сақлаш, ҳар бир ватандошимизни ҳуқуқ ва эркинликларини қонуний таъминлаш, эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш,
Ўзбекистонни халқаро майдонда обрў эътиборини оширадиган стратегия ишлаб чиқдик. Мамлакатимиз аҳолиси 35 млн етди, 2024 йилга бориб 38 млндан ошиши кутилмоқда. Аҳолимизни қарийб 57 фоизини ёшлар ташкил этади. Бундай демографик ўсиш биз учун ҳам катта имконият ва шу билан бирга катта масъулият", - деди президент.
© Sputnik / Дильшода Рахматова
Десятый съезд партии УзЛиДеп - Sputnik Ўзбекистон
1/4
© Sputnik / Дильшода Рахматова
Десятый съезд партии УзЛиДеп - Sputnik Ўзбекистон
2/4
© Sputnik / Дильшода Рахматова
Десятый съезд партии УзЛиДеп - Sputnik Ўзбекистон
3/4
© Sputnik / Дильшода Рахматова
Десятый съезд партии УзЛиДеп - Sputnik Ўзбекистон
4/4
1/4
2/4
3/4
4/4
Съезд қарорига кўра ЎзЛиДеП қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон президентлигига партия номзодини рўйхатга олишни сўраб Марказий сайлов комиссиясига мурожаат этади.
Съездда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Янгиликлар лентаси
0