Историко-этнографический парк Вечный город, вошедший в состав международного туристического комплекса Великий шелковый путь, открылся в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920
ШҲТ-2022: Самарқанд саммити
Самарқанд 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига мезбонлик қилади.

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон ШҲТ саммити доирасида алоҳида учрашув ўтказади

© Пресс-служба президента ТаджикистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиеев и президент Таджикистана Эмомали Рахмон
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев и президент Таджикистана Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Душанбе шаҳрида ўтказиладиган ШҲТ саммити доирасида алоҳида учрашув ўтказишга келишиб олди.
ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik. 8 сентябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Мирзиёев биродар Тожикистон президенти ва халқини мустақилликка эришилганининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этиб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилакларини изҳор этди.
Суҳбатда икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало савдо-иқтисодий соҳадаги шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Церемония встречи президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в аэропорту Душанбе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2021
Мирзиёев ва Раҳмон Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди
Президентлар жорий йилнинг 16-17 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси тадбирларига тайёргарликнинг боришини кўриб чиқдилар, шунингдек, Афғонистонда вужудга келаётган вазият юзасидан фикр алмашдилар.
ШҲТнинг бўлажак саммити доирасида етакчилар икки томонлама ва минтақа кун тартибидаги масалалар юзасидан алоҳида учрашув ўтказиши юзасидан келишувга эришилди.
Янгиликлар лентаси
0