Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи қайси халқаро сертификатлар тан олинади

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишСдача мигрантами экзамена по русскому языку
Сдача мигрантами экзамена по русскому языку - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2021
Oбуна бўлиш
Рўйхатда 11 та тилни билишни тасдиқловчи 30 та энг машҳур тестлар келтирилган. TOEFL, IELTS, (TOPIK I), TORFL, ТРКИ шулар жумласидан.
ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik. Ўзбекистонда хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатларнинг рўйхати тасдиқланди.
Рўйхатда 11 та тилни билишни тасдиқловчи дунёдаги 30 та энг машҳур тестлар келтирилган. Улар орасида инглиз тили бўйича TOEFL, IELTS, TESOL, CELTA, француз тили бўйича DELF, DALF, TCF, немис тили бўйича Goethe-Zertifikat, DSD, DAF, рус тили бўйича TORFL, ТРКИ, корейс тили бўйича (TOPIK I), (TOPIK II) тестлари бор.
Бундан ташқари, хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар ўртасидаги мувофиқлик даражаси белгиланган. Бу қарор хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш мақсадида қабул қилинган.
Учебники для русскоязычных школ в Российско-Таджикском (славянском) университете - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2021
Янги ўқув йилида рус тили бўйича 600 мингта янги дарсликлар чоп этилади
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда давлат таълим муассасалари хорижий тиллар ўқитувчилари учун хорижий тилларни ўзлаштириш даражаси бўйича талаблар белгиланган.
Унга кўра, 2022/2023 ўқув йилидан давлат таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчилари лавозимларига ишга янги қабул қилинаётган талабгор камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим.
Янгиликлар лентаси
0