Аналитика

Гвинеядаги ҳарбий тўнтариш нархларни оширди. Бозорни қайта тақсимлаш кимга фойда келтиради

© Sputnik / Александр Кряжев / Фотобанкка ўтишПроизводство алюминия на предприятиях компании РУСАЛ
Производство алюминия на предприятиях компании РУСАЛ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2021
Лондон фонд биржасида алюминий ўн уч йиллик энг юқори кўрсаткичда - тоннаси 2 837,5 долларга сотилмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik, Ирина Бадмаева.Лондон фонд биржасида алюминий ўн уч йиллик энг юқори кўрсаткичда - тоннаси 2 837,5 долларга сотилмоқда. Гвинеяда ҳарбий тўнтариш котировкани юқорига кўтарди - Африка республикаси улушига жаҳон бозорининг чорак қисми тўғри келади. Манфаатдорлар изиқувчилар орасида – Россиянинг “Русал” ҳам бор. Энди енгил металл ва маҳаллий саноат нархлари нима бўлади - РИА Новости материалида.

Тезлик қўшиб берди

Йил бошидан буён алюминий деярли 40 фоизга қимматлашди. Бу металл ҳамма жойда - космосда, авиация ва автомобилсозлик, қурилишда ишлатилади. Бундан ташқари, бу универсал қадоқлаш материали: уй -рўзғор буюмлари, газли ичимликлар идиши, музқаймоқ зар қоғози.
Армия Гвинеи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2021
Дунёда
Гвинеяда давлат тўнтаришини уюштиришга уринишди – ОАВ
Аммо уни ишлаб чиқариш учун жуда кўп электр энергияси керак. Атмосферани ифлослантириб, нефт, табиий газ ва кўмир ёқилади. Айниқса, алюминийнинг ярми ишлаб чиқариладиган Хитойда.
ХХР ишлатилган қувватларни қаттиқ назорат қилиб, аста-секин импортёрга айланиб, карбонат ангидрид гази чиқиндиларини камайтиришга ҳаракат қилмоқда.
"20 фоизини таъминлайдиган Шинжон вилояти август ойининг охиридан бери бешта заводда ишлаб чиқаришни тўхтатди", - деди TeleTrade ахборот-таҳлил марказининг бош иқтисодчиси Марк Гойхман.
Россия эса август ойидан бошлаб экспорт божларини жорий этди – нархдан 15 фоиз, бироқ бир тонна учун 254 доллардан кам бўлмаслиги керак. "Шу сабабли “Русал” ҳатто рентабеллик ёқасида турган корхоналарни ёпишни режалаштираётганини эълон қилди. Зарар - юз минглаб тонна. Йўқотишлар - миллионлаб доллар", - деди суҳбатдош.
Президент Гвинеи Альфа Конде  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.01.2021
Дунёда
Гвинея президенти “Спутник V” билан эмланди
Хитой декарбонизация кампанияси ва Россия божлари котировкаларни оширди. Савдогарлар нархларга 2024 йилга келиб саккиз миллион тоннага етиши мумкин бўлган транспорт харажатлари ва кутилган камомадни қўшдилар. Талаб эса йилига уч фоизга ошади.
Йилнинг биринчи ярмида жаҳон талаби деярли 12 фоизга ўсди. Ишлаб чиқариш эса - атиги 5,7.

Африка омили

Гвинеядаги ҳарбий тўнтариш ҳам нархларнинг ошишига олиб келди. Ғарбий Африкадаги бу мамлакат бокситнинг асосий етказиб берувчиси ҳисобланади.
“Гвинея хом ашёни етказиб бериш бўйича - Австралия ва Хитойдан кейин учинчи ўринда (йилига 50 млн тонна). Ўрганилган захиралар бўйича биринчи ўринда (7,4 млрд тонна)", - дейди AMarkets таҳлил департаментибошлиғи Артем Деев.
Гвинея ҳукумати маълумотларига кўра, ўтган йили 84,2 миллион тонна боксит экспортга жўнатилган. Кўпи Хитойга кетди.
Нефтяная качалка  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2021
Колумнистлар
Россия Америка бозорларини эгаллаб олмоқда
Республикадан етказиб беришда ҳар қандай узилишлар бозорни жиддий силкитиши мумкин.
Умуман олганда, дунёда йилига 60 миллион тоннадан ортиқ алюминий ишлаб чиқарилади. Яримдан кўпи - Хитойда, тўрт миллиони - Россия ва Ҳиндистонда.
Гвинеяда ҳокимиятни қўлга киритган ҳарбийлар раҳбари Мамади Думбуйя тоғ-кон компанияларини ишлашни давом эттиришга чақирди. У ҳукумат билан мавжуд келишувлар кучда қолишига ишонтирди. Аммо бу кам одамни тинчлантирди.
Гвинеядаги “Киндия боксит компанияси” қуввати йилига уч миллион тонна бўлган Dian-Dian кони ва Friguia комплексига эгалик қиладиган “Русал” ҳам асабийлашмоқда.
Американские военные в аэропорту Кабула - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2021
Колумнистлар
АҚШ бошқа уруш қила олмайди. Улар дунёда қандай ҳукмронлик қилмоқчи бўлган
Йилнинг биринчи ярмида ушбу Гвинея корхоналари операцион ҳисоботларга кўра 3,8 миллион тонна боксит ишлаб чиқаришди.
Давлат тўнтаришидан сўнг "Русал" акциялари Москва биржасидаги савдоларнинг биринчи дақиқаларида деярли етти фоизга ўсиб, 66,75 рублга етди. Бироқ кейин ўсиш пасайишга ўзгарди.
"Агар ишлаб чиқариш муаммолари чўзилиб кетса, компания ишлаб чиқариши сезиларли даражада камайиши мумкин. Аммо йўқотишлар кўп қисмини юқори нархлар қоплайди, чунки бутун дунё зарар кўради", - дейди PFL Advisors инвестицион компания бошқарувчи ҳамкори Фёдор Наумов.
“Русал” акцияларининг нархи нафақат алюминий нархи билан белгиланади. Инвесторлар билан муносабатлар ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. "Агар компания дивидендлар тўласа, котировкалар тахминан 100 рубл бўлиши мумкин. Ҳозир бозорнинг ижобий фонига қарамай, “Русал” буни қилмаяпти, чунки якуний бенефийиар Олег Дерипаска санкциялар туфайли маблағ ололмайди", - деди суҳбатдош.
Швейцарские франки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2021
Дунёда
Дунёдаги энг ишончли валюта қайсилиги айтилди

Ҳарбий назорат

Россия экспортининг 40 фоиздан ортиғи АҚШ ва Туркияга тўғри келади. Россия ишлов берилмаган металл бозорида 17 фоиз улуш билан биринчи ўринда туради. Канада 15 фоиз билан иккинчи, Австралия ўн фоиз билан учинчи ўринда.
Лекин хом ашёсиз сотиладиган нарса йўқ. Гвинея бу ерда асосий ҳалқа. Мамлакатдаги сиёсий беқарорлик боксит етказиб беришдаги узилишлар билан таҳдид қилмоқда. "Лекин, эҳтимол, улар қисқа муддатли бўлади. Шунинг учун нархларга жиддий таъсир кўрсатишини кутмаслик керак",-дейди Марк Гойхман.
Давлат тўнтаришининг мақсадларидан бири - алюминий бозорини назорат қилишдир. Шу сабабли, хунта, албатта, чет элда хом ашёнинг асосий харидорлари билан алоқаларни имкон қадар тезроқ ўрнатишга ҳаракат қилади.
Аммо республикада қўшҳокимият вужудга келса, ички зиддият чўзилади. Кейин етказиб беришдаги муаммолар бўлиши турган гап.
Шу билан бирга, кучли талаб котировкаларни кўтаришда давом этмоқда. Сентябр ойида алюминийнинг бир тоннаси уч минг доллардан ошади. Йил охиригача яна қўшилади. Бироқ, август-сентябр ойларида кўтарилиш такрорланмайди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала