Москвада бутун бир оила тарвуздан заҳарланди – буви ва невара вафот этди

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишЗаседание Совета Федерации РФ
Заседание Совета Федерации РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2021
Oбуна бўлиш
Москвада бутун бир оила тарвуздан заҳарланиб, жонлантириш бўлимига ётқизилди.
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Москвада бутун бир оила тарвуздан заҳарланиб, жонлантириш бўлимига ётқизилди. Буви ва невараси вафот этди.
Москва прокуратураси текширувни бошлади.

"Дастлабки маълумотларга кўра, 9 сентябр куни оиланинг уч аъзоси - она, буви ва 15 ёшли қиз - заҳарланиш ташхиси билан пойтахт тиббиёт муассасаларидан бирига ётқизилди. Буви ва унинг набираси вафот этди, онанинг саломатлиги барқарорлашди", - дейилган хабарда.

Отадан ташқари оиланинг барча аъзолари бир кун олдин дўконда сотиб олинган тарвузни ейишган, деб айтишди прокуратурада.
Тергов қўмитаси хавфли маҳсулотларни сотиш юзасидан жиноят ишини қўзғатди.
Янгиликлар лентаси
0