Ҳодисалар

Ўзбекистонда 2020-2021 йилларда 6700га яқин ёнғинлар содир бўлган

© МЧС УзбекистанаПожар в многоэтажном здании в Ангрене
Пожар в многоэтажном здании в Ангрене - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2021
Ёнғинларнинг 5751 таси (86 фоизи) аҳоли турар-жойларига тўғри келган.
ТОШКЕНТ, 10 сен - Sputnik. 2020-2021 йилларда республика бўйича 6691 та ёнғин содир бўлган, деб хабар берди ФВВ ахборот хизмати бошлиғи ўринбосари Самандар Ҳикматуллаев иштирокида АОКАда ўтказилган брифингда.
Оқибатда 97 нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 159 нафар инсон куйиш тан жароҳатини олган.
Ҳодисалар
Булунғурда катта ёнғин рўй берди: 20та савдо дўконлари ёниб кулга айланди
Ёнғинлар оқибатида келтирилган моддий зарар миқдори 91 млрд сўмдан ортиқни ташкил қилган, деб аниқлик киритган идора.
Ёнғинлар сабабларига келадиган бўлса, уларнинг 31 %и — электр ускуналаридан фойдаланиш қоидалари бузилиши, 28 %и — очиқ оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, 22 %и — иситиш печларини қуриш, ишлатиш қоидалари бузилиши, 9,7 %и — болалар шўхлиги оқибатида рўй берган.
Пожар в лесных угодьях Зааминского района ликвидирован - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2021
Ҳодисалар
Зоминдаги ўрмон ёнғини ўчирилди: бу учун 8 соат сарфланди
Шу кунгача ўтказилган текширувларда маҳаллалардаги 26 677 та хонадонда табиий газдан, 17 070 та хонадонда эса суюлтирилган газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланган. Кўп қаватли уйлардаги 4 295 та хонадонда шамоллатиш тизимлари, 41 210 та якка тартибдаги аҳоли турар жойларида дудбуронлар ва 4 993 та шамоллатиш каналларининг носоз экани аниқланган.
Ёнғинларнинг 5751 таси (86 фоизи) аҳоли турар-жойларига тўғри келган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала