Сиёсат

Путин: Афғонистондаги вазият минтақа хавфсизлигига қандай таъсир этиши ноаниқ

© Sputnik / Сергей Гунеев / Фотобанкка ўтишВстреча президентов России и США В. Путина и Дж. Байдена в Женеве
Встреча президентов России и США В. Путина и Дж. Байдена в Женеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2021
Владимир Путиннинг фикрича, Афғонистондаги инқироз масъулиятсизлик билан олиб борилган сиёсатнинг бевосита оқибати бўлиб, унинг натижаларини бугун бутун жаҳон ҳамжамияти "таътишга" мажбур бўлмоқда
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Америкаликларнинг Афғонистондан кетиши янги инқирозга олиб келди, бу минтақавий ва глобал хавфсизликка қандай таъсир кўрсатиши аниқмас, деб баёнот қилди РФ президенти Владимир Путин БРИКС саммитида чиқиши вақтида.
"АҚШ ва уни иттифоқдошларини Афғонистондан чиқиши янги инқирозга олиб келди ва бу минтақавий ҳамда глобал хавфсизликка қандай таъсир кўрсатиши, аввалгидек, ноаниқлигича қолмоқда", - дея таъкидлади Россия етакчиси.
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2021
Дунёда
Толиблар янги ҳукуматни эълон қилди, аммо унинг таркиби АҚШга маъқул келмади
Россия раҳбари фикрига кўра, Афғонистондаги инқироз - масъулиятсизлик билан амалга оширилган сиёсатнинг бевосита оқибати бўлиб, бугун уни натижаларини бутун жаҳон ҳамжамияти "таътишга" мажбур бўлмоқда.
Путиннинг сўзларига кўра, бирлашма мамлакатлари (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва ЖАР) ушбу масалага алоҳида эътибор қаратишаётгани адолатдандир.
Август ойининг ўртасида "Толибон"* радикал ҳаракати жангарилари Қобулни эгаллаб, президент саройини қуршаб олдилар. Оқибатда Ашраф Ғани давлат раҳбари ваколатларини ўзидан сокит қилиб, республикани тарк этди.
Шундан сўнг кўп ўтмай, "Толибон"* ҳаракати раҳбарияти муваққат ҳукумат таркибини эълон қилди.
* РФда таъқиқланган халқаро террористик ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала