“Рома” бош мураббийи Шомуродовни бир сўз билан ифодалади

© Instagram / officialasromaЭлдор Шомуродов
Элдор Шомуродов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2021
Oбуна бўлиш
Мухлислар Шомуродовни “тиришқоқ”, “гениал”, “тўхтатиб бўлмайдиган” деб аташди.
ТОШКЕНТ, 10сен - Sputnik. Италиянинг "Рома" футбол клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовни юқори баҳолади.
Футбол клубининг Инстаграмида яқинда пайдо бўлган постида, мухлисларга "Элдорни бир сўз билан таърифланг" деб мурожаат қилинган эди. Тез орада ушбу пост остида Хабарга 120 мингга яқин "лайк" ва 5 мингдан ортиқ изоҳ келди.
Мухлислардан “тиришқоқ”, “гениал”, “тўхтатиб бўлмайдиган” каби изоҳлар келиб тушди. Жамоа бош мураббийи ҳам пост остига ўз фикрини қолдирди.
"Топ" - деди Жозе Моурино қисқача қилиб.
Эслатиб ўтамиз, август ойида "Рома" Шомуродов билан 5 йиллик шартнома имзолади. Ўзбекистонлик футболчи энди "бўрилар" сафида 14 -рақами остида ўйнайди. Элдор Шомуродов 2020 йилда Италиянинг "Женоа" жамоасига Россиянинг "Ростов"идан ўтган эди.
Янгиликлар лентаси
0