Россия

“Шимолий оқим-2” қурилиши тўлиқ якунланди

© Sputnik / Дмитрий Лельчук / Фотобанкка ўтишСтроительство газопровода "Северный поток-2" в Германии
Строительство газопровода Северный поток-2 в Германии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2021
“Шимолий оқим-2” қурилиши якунланди - "Газпром".
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. “Шимолий оқим-2” қурилиши якунланди, деб маълум қилинди “Газпром”да.
"Газпром" очиқ акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Алексей Миллер эрталабки тезкор йиғилишда, бугун эрталаб Москва вақти билан 8:45да "Шимолий оқим-2" газ қувурининг қурилиши тўлиқ якунланганини айтди", - дейилган компаниянинг Telegram- каналида.
Йил охиригача ишга тушириш режалаштирилган.
Труба газопровода Северный поток - 2  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2021
Дунёда
"Шимолий оқим-2" - биринчи октябрдан ишга тушади

“Шимолий оқим – 2”

Магистрал Россиядан Германияга Болтиқ денгизи туби бўйлаб ётқизилган. Газ қувурининг иккита линиясининг қуввати йилига 55 миллиард кубометрни ташкил қилади. Ўрнатиш уч йил давом этди.
Транзитдан тушадиган даромадни йўқотишдан қўрққан Украина, шунингдек, суюлтирилган газни Европага сотишдан манфаатдор бўлган АҚШ қувур қурилишига фаол қаршилик кўрсатди.
Вашингтон бир неча бор қурилишда иштирок этаётган компанияларга санкциялар киритди, натижада қурилиш деярли бир йилга секинлашди. Шу ўринда Германия ва Австрия бу лойиҳани фаол қўллаб-қувватлади.
Порт Мукран - логистический центр Северного потока-2 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2021
Россия
Эскперт “Шимолий оқим-2”ни сотиш ғоясига муносабат билдирди
2019 йил 23 майда кучга кирган ЕИнинг газ бўйича директиваси бўйича баҳс ҳалигача ҳал қилинмаган. Унинг қоидаларига кўра, ўша санадан кейин қўйилган қувур қисман муқобил етказиб берувчи томонидан тўлдирилиши керак, ёки унинг Европа Иттифоқидаги қисми учинчи томон компаниясига тегишли бўлиши керак. Регулятор ва Германия суди “Шимолий оқим-2”ни ҳужжатдан олиб чиқмасликка қарор қилди.
Россия бу қониқтирмайди. Москва томонига кўра, техник далилларга эмас, балки иқтисодий далилларга таяниш керак: директивани янгилаш вақтида, аввалги ҳуқуқий вазиятни ҳисобга олган ҳолда, лойиҳага миллиардлаб долларлик сармоя киритилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader