Заҳарли кўлбар уйқудаги эркак қўйнига судралиб кирди — қўрқинчли видео

© Sputnik / А. Соломонов / Медиабанкка ўтишМосковский зоопарк
Московский зоопарк - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2021
Oбуна бўлиш
Эркак ёпиниб ётган кўрпаси тагига "меҳмон" кириб олганини олдинига тушунмади ҳатто. Рўй бераётган ҳодисани кузатув камераси қайдга олган
Заҳарли кўлбар уйқудаги эркак қўйнига судралиб кирди. Ҳодиса Ҳиндистон шимоли-ғарбидаги Бансвара шаҳридаги ибодатхоналардан бирида юз берди, деб ёзади The Daily Mail.
Видео кадрларида акс этишича, илон ухлаб ётган эркак ёпинган кўрпани ичига судралиб киради. Эркак аввалига у ёндан-бу ёнга ағдарилади, сўнгра бирдан сакраб туриб кетади, кўлбар эса ўрмалаб нари кетади. Жондор инсонга зарар етказмайди.
Ибодатхона тоғда жойлашгани учун, у ерда нафақат кўлбар, балки қоплонлар ҳам учраб туради.
Нашр таъкидига кўра, видеодаги ҳинд кўлбари бўлган, у кўзойнакли илон номи билан ҳам машҳур. Жонивор узунлиги икки метргача етиши мумкин, заҳари эса асаб тизимига шикаст етказишга қодир.
Янгиликлар лентаси
0