Миграция

Меҳнат вазири Россияга меҳнат мигрантлари жўнатиш шартларини айтди

© SputnikВизит делегации Минтруда РФ в Узбекистан
Визит делегации Минтруда РФ в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2021
Айни дамда Россия меҳнат вазири ўринбосари ва 40дан ортиқ қурилиш компаниялари вакилларидан иборат Россия делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрган.
ТОШКЕНТ, 11 сен - Sputnik. Кеча, 10 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Россия меҳнат вазирликлари вакиллари ташкиллаштирилган тартибда меҳнат мигрантларини ишга олиб кетиш учун қандай талаблар бажарилиши кераклигини муҳокама қилишди, Sputnik мухбири хабарига асосан.
Учрашувда Россия меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирининг ўринбосари Андрей Пудов бошчилигидаги делегация ҳамда Россиянинг 40 га яқин иш берувчи ташкилотлари вакиллари иштирок этишди. Ушбу компанияларнинг аксарияти - қурилиш компанияларидир.
Визит делегации Минтруда РФ в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2021
Миграция
Россияга делегацияси "Ишга марҳамат" мономаркази фаолияти билан танишди
“Биз келгуси 10 йил ичида миллиард квадрат километрга яқин қурилиш лойиҳаларини амалга оширишни режалаштирганмиз. Бу жумладан космос, бутун мамлакат бўйлаб темирйўл қурилиши, саноат ишлаб чиқариш, энергетика ва бошқа турли соҳаларда амалга оширилади. Шу боис бизга малакали мутахассис ёки профисссионал кадрлар зарур”,- дейди Россия қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Никита Стасишин.
Ушбу муносабат билан Россияга Ўзбекистондан йилига 10 минг нафар мутахассисларни чартер рейслар билан олиб кетишни режалаштираётганини ва ушбу кадрларни республиканинг барча ҳудудидларидан танлов услубида имтиҳон қилиб олиш режалаштирилгани таъкидланди.
© SputnikВизит делегации Минтруда РФ в Узбекистан
Визит делегации Минтруда РФ в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2021
Визит делегации Минтруда РФ в Узбекистан
“Асосий мақсад, пандемия шароитидан келиб чиққан ҳолда меҳнат қонунчилиги, ижтимоий қонунларга мос тарзда меҳнат мигрантларини муносиб иш ва меҳнат шароити билан таъминлаш. Агар иш берувчи ёки ишлаш истагида бўлган фуқарода турли саволлар туғилса, шу ернинг ўзида жавоб топиш”, - дея таъкидлади Россия меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирининг ўринбосари Андрей Пудов
Ўзбекистон вакиллари ҳам, ўз навбатида, хорижга олиб кетилаётган меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари тўла ҳимояланган бўлиши, уларга танлов имконини бериш муҳимлигини таъкидлашди. Улар ўз ватанида турибоқ, қаерда, қандай шароитда ва қанча маош эвазига ишлаши ҳақида тўла маълумотга эга бўлиши зарурлигини қайд этишди.

“Биз энг асосийси меҳнат мигрантларига муносиб меҳнат шароити яратилишига ишонч ҳосил қилишимиз зарур. Шундагина, бу чартер рейслар амалга оширилади”, - дейди Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов.

Айтиш жоизки, Россияда 2020 йил бошидан бошлаб хорижий фуқароларни ишга ёллашнинг янги тартиби жорий этилган. Пандемия чекловларидан келиб чиққан ҳолда, Россия ҳукумати меҳнат мигрантларини ташкиллаштирилган тартибда ишга ёллаш тартибини жорий этган. Бунинг учун, ҳудудлар даражасидаги махсус комиссия рухсатини олиш талаб этилади. Ушбу муносабат билан Россияга келаётган хорижий ишчилар оқими ҳам сезиларли даражада камайган.
Иккинчи томондан, Россиянинг қурилиш компаниялари ишчи кучи етишмаётгани яқол сезилмоқда ва бунинг оқибатида янги қурилаётган уйлар нархи ошиб кетиши ва йирик миллий лойиҳалар қурилиши тўхтаб қолаётгани кузатилмоқда.
© SputnikВизит делегации Минтруда РФ в Узбекистан
Визит делегации Минтруда РФ в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2021
Визит делегации Минтруда РФ в Узбекистан
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала