Миниатюра музейи янги экспонатлар билан бойиди

Oбуна бўлиш
Бадиий академия ва Шарқ миниатюра санъати музейи келгусида янги коллекция кўргазмасини ташкил этишни режалаштирган.
ТОШКЕНТ, 11 сен - Sputnik. Ўзбекистон Бадиий академияси тизимида Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи янги экспонатлар билан бойиди деб хабар қилмоқда муассаса. https://art-academy.uz
"Коллекционер Фаҳриддин Абдужабборов томонидан музей фондига жами 412 дона экспонат совға қилинди. Аҳамиятлиси, XVIII, XIX асрлар ҳамда XX асрнинг биринчи ярмига оид тасвирий, амалий санъат асарлари, қўлёзма ва тошбосма намуналаридан иборат ушбу экспонатлар халқимизнинг нафис санъати бой тарихидан сўзлайди", - дейилган хабарда.
Шарқ миниатюра санъати музейида миниатюра санъатига оид асарлар, нодир қўлёзма ва тошбосмалар, тарихий ҳужжатлар, амалий санъат асарлари ва бошқа экспонатлар сақланади.
Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи ва Бадиий академия ҳамкорликда келгусида мазкур коллекция кўргазмасини ташкил этишни режалаштирган, дейилган хабарда.
Аждодларимиз маданий мероси намуналарини ўзида тўплаб, кўз қорачиғидек асраб келаётган ушбу маскан фонди сўнгги йилларда музей ашёлари ва коллекциялар билан тобора бойимоқда.
1/8
2/8
3/8
4/8
5/8
6/8
7/8
8/8
Янгиликлар лентаси
0