Минниханов ўзбекистонлик спортчиларни Татаристонга мусобақага таклиф қилди

© Министерство туризма и спортаДелегация во главе с Азизом Абдуҳакимовым посетила Татаристан
Делегация во главе с Азизом Абдуҳакимовым посетила Татаристан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2021
Oбуна бўлиш
Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Татаристонга ташриф буюрди.
ТОШКЕНТ, 11 сен - Sputnik. Кеча, 9 сентябрь куни Татаристон президенти Рустам Минниханов Қозон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимовни қабул қилди.
Учрашувда Минниханов Ўзбекистон спортчиларини яқин келажакда Татаристонда бўлиб ўтадиган спорт мусобақаларида иштирок этишга таклиф қилди.
“Биз йирик спорт тадбирларини ўтказиш бўйича катта тажрибага эгамиз. Яқин йилларда Татаристонда қатор йирик халқаро спорт тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган. Уларда ўзбекистонлик иштирокчиларни кўришдан жуда хурсанд бўламиз”, - деди Татаристон президенти.
Шунингдек, томонлар Татаристон делегациясининг ушбу йилнинг июль ойида Ўзбекистонга уюштирилган ташрифини ёдга олишди ва икки респбулика орасидаги кзп томонлама маданий ва иқтисодий ҳамкорлик илдам ривожланиб бораётганини қайд этишди.
“Бизнинг ўзаро алоқаларимиз ва қўшма лойиҳаларимиз Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга йўналтирилган. Икки мамлакат президентлари томонлараро муносабатларни яна-да ривожлантириш учун барча шароитларни яратишда давом этиш муҳим деб ҳисоблайдилар”, - деди Татаристон Республикаси Президенти.
Визит главы Татарстана Рустама Минниханова в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2021
Ўзбекистон билан савдо айланмасини фоизга эмас, баробарига оширамиз – Минниханов
Азиз Абдуҳакимов, ўз навбатида, Ўзбекистон-Татаристон ўртасида туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ҳақида сўз юритди ва бунда халқаро тадбирларнинг ўрни ниҳоятда муҳим эканини таъкидлади.
© Министерство туризма и спортаДелегация во главе с Азизом Абдуҳакимовым посетила Татаристан
Делегация во главе с Азизом Абдуҳакимовым посетила Татаристан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2021
Делегация во главе с Азизом Абдуҳакимовым посетила Татаристан
Янгиликлар лентаси
0