Жамият

МСК Алишер Қодиров ва Нарзулла Обломурадовни президентликка номзод деб рўйхатга олди

© ЦИК УзбекистанаЗаседание ЦИК 11 сентября
Заседание ЦИК 11 сентября - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2021
Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзодларни рўйхатга олиш сайловга ўттиз беш кун қолганида тугалланади.
ТОШКЕНТ, 11 сен - Sputnik. Марказий сайлов комиссияси Алишер Қодиров ва Нарзулла Обломурадовни президентликка номзод сифатида рўйхатга олди.
МСК ушбу икки номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари қонун талабларига мослиги инобатга олиб, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясидан Қодиров Алишер Келдиевич ва Ўзбекистон Экологик партиясидан Обломурадов Нарзулла Наимович Ўзбекистон президентлигига номзодлар этиб рўйхатга олди, - дейилган хабарда.
Шунингдек, мажлисда яна 6 та маҳаллий ОАВларнинг жами 32 нафар вакили аккредитациядан ўтказилди. Шундай қилиб аккредитациядан ўтказилган маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари сони жами 907 нафарни ташкил этмоқда.
Ундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг гувоҳномаси тавсифи ва намунаси тасдиқланди. Унга кўра, гувоҳнома 125х90 миллиметр ўлчамдаги тўқ яшил рангли қаттиқ чарм муқовали китобча кўринишига эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, савлой қонунчилигиган биноан, президентликка номзодларни рўйхатга олиш сайловга ўттиз беш (35) кун қолганида тугалланади. Бугун сайловгача 43 кун қолди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала