Афғонистондаги ИШИД* жангарилари МО мамлакатлари билан чегара яқинида – Медведев

© Sputnik / Екатерина Штукина / Медиабанкка ўтишЗаместитель председателя Совбеза РФ Д. Медведев
Заместитель председателя Совбеза РФ Д. Медведев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2021
Oбуна бўлиш
Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосарининг фикрига кўра, АҚШнинг Афғонистонда ҳарбий бўлиб туриши оқибатлари фожиали бўлган.
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Афғонистонда ўн минглаб ИШИД* жангарилари бор, жумладан, Марказий Осиё мамлакатлари билан чегарадош вилоятларда.
Бу ҳақда 11 сентябрдаги Нью-Йоркдаги терактнинг 20 йиллиги муносабати билан “Газета.ру” нашрида чоп қилинган Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведевнинг мақоласида сўз боради.
“Махсус хизматлар ҳисоб-китобларига кўра, ҳозир минтақада ўн минглаб ИШИД* жангарилари ва уларнинг издошлари бор, уларнинг катта қисми Марказий Осиё мамлакатлари билан чегарадош шимолий ҳамда шарқий вилоятларда тўпланган. “Ислом давлати”* раҳбарияти ўз таъсирини бутун минтақага тарқатиш режаларини тўғридан-тўғри маълум қилган”, - дейилади мақолада.
Медведевнинг фикрига кўра, АҚШнинг Афғонистонда ҳарбий бўлиб туриши оқибатлари фожиали, Вашингтон Афғонистонда 1,5 триллион долларни беҳуда кўмган ва терроризмни енга олмаган.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Вашингтонни унинг Афғонистондаги терроризмга қарши курашга оид муваффақиятсиз сиёсатидан сабоқ олишга чақирган.
“АҚШнинг Афғонистондан кетиши аввалгидай Осиё, Африка, Яқин Шарқ ва Европа учун улкан таҳдид бўлган террорчилик ташкилотининг фаоллигини кучайтиради, холос”, - деб ҳисоблайди Медведев.
Министр обороны РФ Сергей Шойгу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2021
Шойгу КХШТни Афғонистондан жангарилар ҳужумига шай бўлиб туришга чақирди
Шунингдек, у Афғонистонда ҳал қилинмаган муаммолар сифатида гиёҳванд моддаларининг ишлаб чиқарилиши кўрсатган. Наркотик ишлаб чиқариш сўнгги йилларда бир неча бараварга кўпайган.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилотлари
Американский солдат (слева) сидит в задней части вертолета морской пехоты Чинук - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2021
Америка буюк урушни сарҳисоб қиляпти: ўлдирилганлар миллион, триллионлар ўмарилган
Янгиликлар лентаси
0