Ҳодисалар

Тошкентда ҳайдовчи бошқа бирининг ёнини олиб, ИИО ходимига тан жароҳати етказди

© Sputnik / Абзал КалиевДрака
Драка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2021
Йўл четида тўхтаб турган автомобиль ҳайдовчиси ЙПХ инспекторлари ишига аралашган.
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Интернетда Тошкент шаҳрида ИИО ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал юз бергани акс этган видео тарқалди. Пойтахт ИИББ матбуот хизмати воқеага муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, воқеа 12 сентябрь куни тахминан соат 12:20 ларда Чилонзор туманидаги Бунёдкор ва КҲАЙ кўчалари кесишмасида рўй берган.
Шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари 35 ёшли “Cobalt” ҳайдовчиси Б.У.ни йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун тўхтатишган. Унга нисбатан тегишли баённома расмийлаштириш жараёнида йўл четида тўхтаб турган автомобиль ҳайдовчиси 29 ёшли T.Р. бу ишга аралашган ва ходимларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилган. Т.Р. жанжал кўтариб, ИИО ходимига тан жароҳати етказган.
Мигалка на крыше автомобиля полиции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2021
Ҳодисалар
Каттақўрғонда яна бир “ИИО ходими” жавобгарликка тортилди
Ҳуқуқбузарнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйиш мақсадида яқин орада хизмат олиб бораётган ППХ ходимлари етиб келишган. ИИО ходимлари T.Р.ни яқин орадаги ИИБга олиб кетиш учун транспорт воситасига ўтқазиш жараёнида акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган.
Жанжал иштирокчилари Чилонзор тумани ИИО ФМБга олиб борилган. Ҳозир терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Идора ички ишлар органлари ходимларининг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатганларнинг қилмишига ҳуқуқий баҳо берилиши ва уларга нисбатан қонуний чора кўрилишини билдирган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала