Россия

Лавров Европани Россия вакциналари мавзусини сиёсийлаштирмасликка чақирди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Фотобанкка ўтишМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2021
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Европани Россиянинг COVID-19га қарши вакциналари мавзусини сиёсийлаштирмасликка чақирди
ТОШКЕНТ, 13 сен - Sputnik. Москва европа мамлакатлари Россиянинг коронавирусга қарши вакциналари мавзусини сиёсийлаштиришдан воз кечишларига умид қилмоқда, деб баёнот қилди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
"Тарафкашлик, албатта, сезилмоқда, аммо бизнинг соғлиқни сақлаш вазирлигимиз, Роспотребнадзор, олимларимиз - уларнинг Европанинг доривор препаратлар бўйича агентлиги билан алоқалари бор. Биз ушбу алоқалар максимал даражада профессионал - ҳеч қандай сиёсийлаштиришларсиз кечишини истаймиз", - деди вазир Москвада Сан-Маринов ТИВ раҳбари билан бўлиб ўтган музокаралар якуни натижасида.
Производство вакцины Sputnik V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2021
Колумнистлар
Вакциналар уруши: Европа Sputnik V билан қандай курашмоқда
Лавров Россия вакциналарига нисбатан қатъий ёндашувни эгаллаган давлатлар номларини санаб ўтирмади, аммо қатор давлатлар, жумладан, Франция томонидан бўлган танқидларни эсга олди. Лавровнинг таъкидлашича, Европа иттифоқи давлатларида Европанинг тегишли агентлиги Россия препаратлари бўйича хулоса чиқаришини кутиш лозим, деган қатъий талабнинг ўзи йўқ.
Лавров, шунингдек, Россия вакцинасидан фойдаланиш Венгрия ва Словакия томонидан маъқулланганини эслатиб ўтди.
Россиянинг COVID-19га қарши бирорта вакцинаси европа доривор препаратларни назорат қилувчи идоралар томонидан тан олинмаган. ЕИнинг айрим давлатлари ўзларида "Спутник V"ни қўллаганлар. Россиянинг ушбу вакцинаси 4 мартдан бошлаб Европа Иттифоқида фойдаланиш учун дори воситаларини қўллашни тавсия этувчи Европа Дорилар Aгентлигида (ЕМA) босқичма -босқич текширувдан ўтказилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала