Дунёда

Марказий Осиёнинг бош террорчилари исмлари ошкор қилинди

© ФСБ РФ / Фотобанкка ўтишФлаг запрещенной на территории Российской Федерации международной террористической организации "ИГИЛ", обнаруженный сотрудниками ФСБ РФ в оборудованном задержанным террористом (слева) тайнике.
Флаг запрещенной на территории Российской Федерации международной террористической организации ИГИЛ, обнаруженный сотрудниками ФСБ РФ в оборудованном задержанным террористом (слева) тайнике. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2021
Толиблар энг хавфли террорчилик уюшмалари иштирокчиларини "исломий биродарлар" деб атаб, улар билан ҳамкорликни давом эттирмоқда
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Балх собиқ губернатори, "Афғонистон ислом жамияти" партияси етакчиларидан бири Атто Муҳаммадий Нур Тожикистон, Ўзбекистон ва бошқа қатор мамлакатлар террорчи уюшмалари етакчилари рўйхатини тузди.
Бу рўйхатга ўзларига сохта исмлар олган ва турли тақиқланган ташкилотларга аъзо бўлган 40га яқин тарафдорлар киритилган.
Флаг Франции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2021
Дунёда
Франция Афғонистондаги толиблар ҳукуматини тан олишдан бош тортди
Атто Нур ушбу рўйхатни Душанбеда 16-17 сентябр кунлари бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити бошланиши аввалида тақдим этишга қарор қилди.
Жумладан, рўйхатдан "ЎИҲ"*, "Шарқий Туркистон ИҲ"*, "Жамоат Ансаруллоҳ"*, шунингдек, "ИШИД" уюшмалари иштирокчилари ўрин олганлар.
Ушбу ташкилотлар жангарилари "Ал-Қоида"* билан ҳамкорликда айни вақтда Афғонистонда ҳукуматни эгаллаб олган "Толибон"* билан ҳамкорлик қилишмоқда.
"Дунёнинг жамики мамлакатлари толиблар ушбу шахсларни "исломий биродарлар" деб аташларини билиб қўйишсин", - деб баёнот қилган Атто Нур.
Министр иностранных дел Кыргызстана Руслан Казакбаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Марказий Осиёда "Ал-Қоида"* ва "ИД"*нинг "уйқудаги ячейкалари" бор - Казакбаев
Унинг таъкидига кўра, террористик уюшмалар билан ҳамкорликдан воз кечиш - "Толибон"*нинг жаҳон ҳамжамияти олдидаги мажбуриятларидан биридир. Аммо ҳукумат тепасига келган радикаллар бошқа давлатлар чақириқларига эътиборсиз бўлишмоқда.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, ушбу ташкилотлар етакчилари Афғонистоннинг Бадахшон провинциясида ўрнашиб олишган. Уюшмаларнинг бош раҳбари эса Қозоғистон фуқароси, "Шарқий Туркистон ислом ҳаракати" вакили Ҳожи-Фуркан бўлади.
Сал аввал истеъфодаги полковник Маҳдий Собир юқорида номи тилга олинган ташкилотлар - "уйқудаги террорчилик ячейкалари" бўлиб, толиблар буйруғига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари хавфсизлигига таҳдид солишлари мумкинлиги ҳақида баёнот берган эди.
* - РФда таъқиқланган террорчи ташкилотлар.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала