Иқтисод

Мирзиёев саратонни даволайдиган дориларни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни буюрди

© Sputnik / Владимир Песня / Фотобанкка ўтишМагнитно-резонансное томографическое исследование
Магнитно-резонансное томографическое исследование - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2021
Ўзбекистон етакчиси эндиликда ишлаб чиқариш ҳажмини 3 баробар ошириш, ички бозорни таъминлаш даражасини 80 фоизга етказиш вазифасини қўймоқда.
ТОШКЕНТ, 13 сен - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев онкологик, гормонал, қон препаратларини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бўйича кўрсатма берди, деб хабар қилди бугун, 13 сентябр куни ўтказилган брифингда президент матбуот-котиби Шерзод Асадов.
"Президент томонидан берилган энг катта топшириқлардан бири мураккаб компонентли дориларни Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бўйича бўлди. Ўзбекистонга четдан олиб келинаётган дорилар таҳлили ҳам шуни кўрсатмоқдаки, уларнинг 51 фоизи женерик, 39 фоизи биопрепаратлардир. Онкологик, гормонал, қон препаратлари каби бу воситалар нархи жуда қимматлиги беморларга ҳам қийинчилик туғдиради. Шунинг учун президент зарур технологияларни олиб келиб, бундай дори-дармонларни Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бўйича кўрсатма бердилар", - деди Асадов.
Полевые цветы. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2020
Иқтисод
Бухоролик фармацевт доривор ўсимликларни ўзи етиштирмоқда
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариевнинг айтишича, мамлакатда 2022-2026 йилларда қиймати 1,25 миллиард долларлик 104 та инвестиция лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилиши мўлжалланган.
Улар орасидан онкологияга қарши дориларни ишлаб чиқариш, вакцинани маҳаллийлаштириш сингари лойиҳалар ўрин олган.
Шунингдек, Ўзбекистонда доривор ўсимликларни ишлаб чиқаришни яхши йўлга қўйган корхоналарни танлаб олиб, корхоналарни танлаб олиб, ушбу корхоналарга яна қўшимча ер ажратиш, керакли инфратузилма, кредит, давлат рўйхатидан ўтказиш сингари масалаларда кўмак бериш режалаштирилган.
Юқорида айтилган лойиҳалар натижасида 376 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар тайёрланиб, 84 миллион долларлик экспорт қуввати яратилиши ҳисоб-китоб қилинган.
Производство лекарств на фармацевтической фабрике - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.01.2020
Жамият
Тошкент вилоятида Фармацевтика техник университети ташкил этилади
"Энг муҳими, 9 мингга яқин киши иш билан таъминланади. Президентимиз бу лойиҳаларнинг ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятини таъкидлаб, уларни жадаллаштириш бўйича топшириқлар берди", - дейди Кариев.
Ўзбекистонда 2017 йилда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тузилган бўлиб, доривор ўсимликларни етиштириш, қайта ишлаш, янги корхоналар ташкил этиш учун кенг шароитлар яратилди.
Буларнинг натижасида минглаб дори воситалари ва тиббий буюмларни мамлакатда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Умумий ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 2 баробар ошди ва ички бозорни 55 фоизга таъминлашга эришилди.
Ўзбекистон етакчиси эндиликда ишлаб чиқариш ҳажмини 3 баробар ошириш, ички бозорни таъминлаш даражасини 80 фоизга етказиш вазифасини қўймоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала