Колумнистлар

Мирзиёевнинг сайловолди дастуридаги 10 та устувор йўналиш

© Пресс-служба Общественного фонда поддержки и развития национальных масс-медиаШавкат Мирзиёев выступает на съезде Либерально-демократической партии Узбекистана
Шавкат Мирзиёев выступает на съезде Либерально-демократической партии Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2021
Маълумки, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Тошкентда бўлиб ўтган Х қурултойида Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзод – амалдаги президент Шавкат Мирзиёев маъруза қилиб, ўзининг сайловолди дастурини эълон қилган эди.
Sputnik мухбири ушбу сайловолди дастурнинг 10 та асосий йўналиши ҳақида қисқача маълумот бермоқда.

Таълим тизимини ривожлантириш

- мактабгача таълимдаги қамров даражасини ҳозирги 62 фоиздан камида 80 фоизга етказиш;
- мактаб таълими тизими учун ўқув дастурлари ва дарсликларни илғор хорижий тажриба асосида тўла қайта ишлаш, янги мактаблар қуриш, хусусий мактабларни кўпайтириш, таълим сифатини оширишни назарда тутувчи Мактабларни ривожлантириш давлат дастурини ишлаб чиқиш;
- олий таълимнинг қамров даражасини 50 фоизга етказиш, асосий эътиборни таълим сифатини оширишга қаратиш;
- таълим тизимида меҳнат қилаётганларнинг иш ҳақларини муносиб даражага етказиш.
Лидеры политический партий Узбекистана на заседании ЦИК, посвященном старту президентской избирательной кампании - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2021
Сиёсат
Ўзбекистонни янги президенти нимага тайёр: партиялар етакчилари сайловолди режалари ҳақида

Суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш

- маъмурий судларга давлат идоралари томонидан етказилган зарарни қоплаш ва бошқа ҳуқуқий оқибатларга оид масалаларни ҳал қилиш ваколатини бериш, судларга аризаларни “Ягона дарча” орқали олиш тартибини жорий этиш;
- мамлакатда қонунийликни қатъий таъминлайдиган, очиқ ва адолатли прокуратура тизимининг янги ҳуқуқий асосларини яратиш;
- ички ишлар органларини халққа ва ҳар бир оилага янада яқинлаштириш, бу тизимни чин маънода халқчил тузилмага айлантириш, ички ишлар органлари фаолиятини баҳолашда аҳоли муаммоларини ҳал этиш ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш натижадорлигини асосий мезон этиб белгилаш.

Давлат органи тизимларини туб ислоҳ қилиш

- давлат органларининг очиқлиги сиёсатини такомиллаштириш. Давлат органлари раҳбарларининг жамоатчиликка очиқ эълон қилинган йиллик иш дастури асосида фаолият юритишини йўлга қўйиш;
- аҳолига давлат хизматларининг тўлиқ электрон шаклда кўрсатилишини таъминлаш;
- давлат фукцияларини босқичма босқич хусусий секторга ўтказиб бориш;
- кейинги беш йил давомида давлат хизматчилари штат бирликларини оширмаслик;
- давлат органларига кадрларни танлов асосида қабул қилиш, давлат хизматчилари учун узлуксиз малака ошириш, натижадорликни баҳолаш ва лавозим бўйича кўтарилиш мезонлари белгилаш, иш вақти, меҳнат меъёрлари бўйича талабларни қайта кўриб чиқиш;
- ҳудудий ижро идораларининг “ваколатлар реестри”ни шакллантириш, такрорланадиган беш юздан ортиқ функцияларни мақбуллаштириш.

Экологик барқарорликни таъминлаш

- хонадон, кўча, маҳалла ва қишлоқ, шаҳарларда, йўл бўйлари ва дала четларига дарахтлар экиш, ҳудуд иқлимига мос кўчатларни етиштириш, суғориш ҳамда парвариш қилиш тизими жорий этиш;
Шавкат Мирзиёев принял делегацию ОАЭ во главе с министром по делам правительства Мухаммадом бин Абдуллой аль-Гаргави. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2021
Иқтисод
БАА Оролбўйида экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудини яратишда қатнашади
- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида “Янги Ўзбекистон боғи” намунаси асосида камида 50 гектар майдонда “яшил боғлар” барпо этиш;
- шаҳарлар ва туман марказларида ҳар 50-100 минг аҳоли учун “яшил парклар” ташкил этиш;
- дарахт кесишга муддатсиз мораторий жорий қилиш.

Қишлоқ хўжалигида давлат аралашувига тўлиқ барҳам бериш

- туманларни аниқ маҳсулотлар етиштиришга ихтисослаштириб, давлат томонидан деҳқонларни қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар ажратиш;
- аграр тармоқдаги кластер корхоналари ва фермер хўжаликлари фаолиятини барқарор, қулай шарт ва муддатларда молиялаштириш ва суғурталашнинг мутлақо янги механизмларини амалга ошириш;
- давлат идоралари томонидан нарх белгилаш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини мажбурий сотиб олиш тизимини тўлиқ бекор қилиб, эркин бозор муносабатларини жорий этиш.

Урбанизация сиёсати янада такомиллаштириш

-18 та катта, 22 та ўрта ва 80 та кичик шаҳарлар ўртасида транспорт-логистика тизими ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш;
- реновация дастурлари асосида, шаҳарларда эскирган уйлар ўрнига 19 миллион квадрат метрдан ортиқ замонавий уй-жойлар қуриш, 275 мингдан зиёд оилалар янги массивларга кўчириш.

Аҳолини ижтимоий қўлаб-қувватлаб сиёсатини изчил давом эттириш ва такомиллаштириш

- эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам билан таъминлаш даражасини ҳозирги 60 фоиздан 100 фоизга етказиш;
- базавий пенсия ҳисоблашда иш ҳақининг чегаравий миқдорини ҳозирги 10 баробардан 12 баробарга ошириш;
- уй-жойга муҳтож фуқароларга турар жойларни ижтимоий ижарага бериш тизимини жорий этиш.

Солиқларни такомиллаштириш сиёсатини амалга ошириш

- қўшилган қиймат солиғи ставкасини 2023 йилдан бошлаб 15 фоиздан 12 фоизга тушириш;
- корхоналарнинг мол-мулк солиғи ставкасини 2 фоиздан 1,5 фоизга камайтириш;
Доллары, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2021
Иқтисод
Жаҳон банки Ўзбекистон солиқ соҳасидаги ислоҳотлар учун 60 млн доллар ажратади
- 2023 йилдан юридик шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларини бирлаштириб, ягона кўчмас мулк солиғини жорий қилиш.
- фойда солиғи ставкасини барча учун бир хил бўлишини таъминлаш, уларни амалдаги 20 фоиздан 15 фоизга тушириш;
- юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлиғича ушбу туман ва шаҳарларда қолдириш.

Хизмат кўрсатиш соҳаларида давлат монополиясидан воз кечиш

- йўл қурилиши, иссиқлик таъминоти, ободонлаштириш хизматлари каби 25 та фаолият туридаги монополияга барҳам бериб, бу соҳаларда тадбиркорлик субъектларига кенг йўл очиш;
- самарасиз корхоналар давлатдан қўшимча ёрдам олмасдан, хусусий сектор каби “ўз аравасини ўзи тортиши”ни таъминлаш;
- энергия ресурслари бозорини эркинлаштириш, соҳага хусусий инвестициялар кенг жалб қилиш.

Рақамли иқтисодиётни асосий “драйвер” соҳага айлантириш

- Рақамли иқдисодиёт ҳажмини камида 2,5 баробарга ошириш ва 4 миллиард долларга етказиш;
- ҳар бир хонадон ва ижтимоий муассасани мақбул нархларда юқори тезликдаги Интернетга улаш, магистраль автомобиль йўлларини тўлиқ мобиль алоқа ва Интернет билан қамраб олиш;
Логотип Сбербанка на здании центрального офиса в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.02.2021
Иқтисод
Сбербанк рақамли технологиялари Ўзбекистонда татбиқ этилади
- 2026 йилга қадар нефт-газ, кимё, металлургия ва бошқа саноат соҳаларидаги барча жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш;
- дастурий маҳсулотлар индустрияси ҳажмини 5 баробарга, уларнинг экспортини 10 баробарга ошириш.
Ушбу ислоҳотларни аввало инсон, кейин жамият ва давлат манфаати йўлида, “Давлат – инсонлар учун” деган халқчил ғоя асосида амалга ошириш кўзда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала