Миграция

Москвага 200 минг ишчи мигрант етишмайди – мэр ўринбосари

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишРабочие на строительной площадке
Рабочие на строительной площадке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2021
Владимир Ефимов Москвага бугунги кунда 200 мингга яқин ишчи мигрант зарурлигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Москва қурилишларида 200 мингга яқин ишчи етишмайди. Бу ҳақда шаҳар Москва мэрининг иқтисодиёт сиёсати масалалар ва мол-мулк ер алоқалари бўйича ўринбосари Владимир Ефимов маълум қилди.

“Бугунги кунда Москвага 200 мингга яқин мигрант етишмайди. Ва биз умид қиламизки, яқин кунларда уларнинг мамлакатга киришига бўлган чекловлар юмшатилади”, - деди Ефимов қурилишларда ишлаётган мигрантлар етишмаслиги муаммоси ҳақидаги саволга жавоб бераётиб.

Унинг сўзларига кўра, ишчи кучи етишмаслиги қурувчилар хизмати нархининг ошишига олиб келади, чунки улар бир-биридан олдин ишчиларга эга чиқишга уринишади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга Россия Меҳнат вазирининг ўринбосари Андрей Пудов бошчилигидаги делегация ташриф буюргани хабар қилинганди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад қурилиш соҳасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистондан ўн минг нафар меҳнат мигрантини чартер поездлари орқали Россияга олиб кетишга келишиш.
Поезд из Узбекистана на железнодорожном вокзале в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2021
Миграция
Ўзбекистонлик мигрантлар учун Россияга чартер поездлар йўлга қўйилиши кутилмоқда
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала