Дунёда

Ўғирланган отни автомобилда олиб кетаётган қозоғистонлик қўлга олинди – видео

© AFP / Vincenzo Pinto Первая в мире клонированная лошадь Прометея
Первая в мире клонированная лошадь Прометея - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2021
Шарқий Қозоғистон вилояти полиция ходимлари чорва ўғирлаш билан шуғулланган 31 ёшли фуқарони қўлга олишди.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Шарқий Қозоғистон вилояти полиция ходимлари чорва ўғирлаш билан шуғулланган 31 ёшли фуқарони қўлга олишди. Sputnik Қозоғистон хабарига асосан.
Гумонланувчи ўғирланган жониворларни тириклайин енгил автомобил салонига юклаб, яширин жойга олиб борган. Кейинчалик молларни сотиш учун харидорларни қидирган.
Гумонланувчи сентябр ойи бошида навбатдаги ўғирликдан сўнг қўлга олинди.
Полиция гумонланувчининг бир неча марта от ва бузоқларни ўғирлаш, шу жумладан, олдинги йилларда содир этилган жиноятларга алоқадорлигини аниқлади.
"Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, ўғирланган молларни харидорлари аниқланмоқда. Гумонланувчининг қилмиши Жиноят кодексининг 188-1-моддаси (Ҳайвонларни ўғирлаш) бўйича квалификация қилинмоқда, унга беш йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин”, - дейди вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Талгат Шаяхметов.
Қайд этилишича, 2021 йилда вилоятда 52 нафар киши чорва молларини ўғирлашда айбланиб, жиноий жавобгарликка тортилган, чорва молларини ўғирлаш билан шуғулланувчи етти жиноий гуруҳнинг фаолиятига чек қўйилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала