Ўзбекистон ҳарбийлари ШҲТ мамлакатларининг “Мирная миссия” машғулотларида иштирок этмоқда

© Министерство обороны УзбекистанаВоенные Узбекистана участвуют в учениях стран ШОС "Мирная миссия"
Военные Узбекистана участвуют в учениях стран ШОС Мирная миссия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2021
Oбуна бўлиш
“Мирная миссия — 2021” қўшма машғулотлари Россиянинг Оренбург вилоятидаги Донгуз полигонида бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Шарқий ҳарбий округ қўшинлари ҳарбий хизматчилари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари ўртасида ўтказиладиган “Мирная миссия — 2021” қўшма машғулотларида иштирок этади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Мирная миссия — 2021” қўшма машғулотлари Россиянинг Оренбург вилоятидаги Донгуз полигонида бўлиб ўтади. 11 сентябрь куни бу ерга ўзбек ҳарбийлари етиб келди.
Машғулотларда ШҲТга аъзо давлатлар: Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари қатнашмоқда.
Машғулотлар 25-сентябргача Донгуз полигонида бўлиб ўтади.
Военные учения ОДКБ Рубеж-2021 в Киргизии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2021
Кучлар намойиши: “Рубеж – 2021” машғулотлари қандай қилиб афғон таҳдидини огоҳлантирмоқда
Янгиликлар лентаси
0