Маданият

“Ўзбекистон маданий мероси - Янги ренессанс пойдевори” конгресси ўз ишини бошлади

© SputnikВ Ташкенте стартовал V Международный конгресс "Культурное наследие Узбекистана - фундамент нового Ренессанса"
В Ташкенте стартовал V Международный конгресс Культурное наследие Узбекистана - фундамент нового Ренессанса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2021
Конгрессда дунёнинг 46 мамлакатидан ташриф буюрган 200 нафарга яқин олим ва мутахассислар иштирок этмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Ўзбекистонда “Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасидаʼʼ халқаро маданий форуми ва Маданий мерос ҳафталиги доирасида мамлакат маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг “Ўзбекистон маданий мероси - Янги ренессанс пойдевори” конгресси бўлиб ўтмоқда, дея хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Конгрессда дунёнинг 46 мамлакатидан ташриф буюрган икки юзга яқин олим ва мутахассислар, етакчи шарқшунослар, экспертлар, тадқиқотчилар, қўлёзмалар ва миниатуралар бўйича мутахассислар иштирок этяпти.
Хива - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2021
Маданият
Хивада “Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида” форуми ўтказилади
Унда нутқ сўзлаган ЮНEСКО бош директори ўринбосари Эрнесто Оттоне ташкилот билан ҳамкорликда Ўзбекистон ўтказилаётган ушбу форум маданий меросларни сақлаш, уни ривожлантириш борасида катта ишларга йўл очишини қайд этди.
“Ўзбекистон катта бой маданий меросга эга мамлакат ҳисобланади. Биз бу форумда, айниқса, Марғилон ва унинг атрофидаги маданий мерос объектлари, ҳунармандчиликка алоҳида эътибор қаратмоқчимиз. Ичан қалъадаги масжидни сақлаб қолиш ҳам эътиборимиз марказида. Яна шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, маданий меросни сақлаш ва ривожлантиришда мадиният марказларининг роли катта аҳамиятга эга. Биз мамлакат раҳбари билан биргаликда маданий меросни сақлаш ривожлантириш тарафдоримизʼʼ, - деди у.
Конгрессда сўзга чиққанлар бу ташаббус жуда муҳим эканлигини таъкидлашди.
© SputnikВ Ташкенте стартовал V Международный конгресс "Культурное наследие Узбекистана - фундамент нового Ренессанса"
В Ташкенте стартовал V Международный конгресс Культурное наследие Узбекистана - фундамент нового Ренессанса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2021
В Ташкенте стартовал V Международный конгресс "Культурное наследие Узбекистана - фундамент нового Ренессанса"
Маданий мерос ҳафталиги доирасида ўзбек санъатининг жаҳон ва маҳаллий тўпламлар сақланаётган дурдоналарига бағишланган “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларидаʼʼ туркумидаги 50 та ноёб китоб альбом тақдимоти бўлиб ўтади.
© SputnikВ Ташкенте стартовал V Международный конгресс "Культурное наследие Узбекистана - фундамент нового Ренессанса"
В Ташкенте стартовал V Международный конгресс Культурное наследие Узбекистана - фундамент нового Ренессанса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2021
В Ташкенте стартовал V Международный конгресс "Культурное наследие Узбекистана - фундамент нового Ренессанса"
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала