Жамият

Ўзбекистонга Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинди

© AFP / MARIO TAMAВакцина Pfizer
Вакцина Pfizer - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2021
Ўзбекистонга 1 200 000 дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинди.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Тошкент халқаро аэропортига 1 200 000 дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech вакцинаси юкланган самолёт келиб қўнди.
Айни пайтда Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC2001, AstraZeneca, "Sputnik V" ва Moderna вакциларидан фойдаланилмоқда. Pfizer/BioNTech вакцинаси юртимизга қўлланилаётган 5-вакцина бўлди.
Тестирование на коронавирус в Китае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2021
Дунёда
Хитойда коронавирус билан касалланишнинг янги ўчоғи авж олди
Шундай қилиб, республикага келтирилган жами вакцина 24 002 540 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан: 1 342 480 дозаси AstraZeneca, 18 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001, 460 000 дозаси "Sputnik V", 3 000 060 дозаси Moderna, 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинаси.
Айни кунгача жами 16 861 167 доза вакцинадан фойдаланилиб, тўлиқ эмланган фуқаролар 3 121 019 нафарни ташкил қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала