Миграция

Ўзбекистонга йил бошидан 323 нафар фуқаро жасади олиб келинди

© CC0 / Unsplash / Kyler BooneКрыло самолета
Крыло самолета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2021
Саккиз ой давомида хорижда вафот этган 323 нафар фуқаро жасади олиб келинди. 271 нафар хорижда қийин аҳволда қолган фуқаролар қайтарилди.
ТОШКЕНТ, 13 сен - Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги саккиз ой давомида амалга оширилган ишлар сарҳисобини эълон қилди.
Жумладан, агентлик томонидан хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 7 минг 25 нафар меҳнат мигрантига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, 262 минг 161 нафарига маслаҳат хизматлари, 4 минг 853 нафарига ижтимоий ёрдам, 8 минг 268 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди;
Рабочие на строительной площадке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2021
Миграция
Москвага 200 минг ишчи мигрант етишмайди – мэр ўринбосари
4 минг 150 нафар меҳнат мигрантига бир марталик моддий ёрдам ажратилди.
219 нафар меҳнат мигранти вақтинча хостелга жойлаштирилди.
Саккиз ой давомида хорижда вафот этган 323 нафар фуқаро жасади олиб келинди.
271 нафар хорижда қийин аҳволда қолган фуқаролар қайтарилди.
Оғир тан жароҳати олган 11 нафар меҳнат мигрантининг тиббий хизмат харажатлари қоплаб берилди.
Меҳнат мигрантларининг иш берувчилар томонидан тўланмай турган қарийб 692,7 минг АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақи ва пуллик компенсациялари ундириб берилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала