Қаршиликларга қарамасдан: “Шимолий оқим-2” қурилиши тўлиқ якунланди

Oбуна бўлиш
Россия ва Германия АҚШнинг қаршилигига қарамасдан "Шимолий оқим-2"ни ишга туширишга муваффақ бўлди.
Болтиқ денгизида “Шимолий оқим – 2” газ қувурининг сўнги қувури ётқизилди. Энг йирик лойиҳалардан бири ниҳоят якунланди.
Транзитдан тушадиган даромадни йўқотишдан қўрққан Украина, шунингдек, суюлтирилган газни Европага сотишдан манфаатдор бўлган АҚШ қувур қурилишига фаол қаршилик кўрсатди.
Магистрал Россиядан Германияга Болтиқ денгизи туби бўйлаб ётқизилган. Газ қувурининг иккита линиясининг қуввати йилига 55 миллиард кубометрни ташкил қилади.
Аввалроқ “Bloomberg” нашри "Шимолий оқим-2" биринчи октябрдан ишга тушиши ҳақида ёзганди. Газ ўтказгичнинг иккала қувуридан газ ҳайдаш 1 декабрга қадар бошланади.
Янгиликлар лентаси
0