Россия

Россияда Ўзбекистондан олиб келинган туксиз шафтолиларда замбуруғли касаллик аниқланди

© Pixabay / Alicja_Нектарины
Нектарины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2021
Росселхознадзор Ўзбекистондан олиб келинган туксиз шафтолиларда замбуруғли касалликни аниқлади.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Росселхознадзор Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини давлат инспекцияси билан мевалар етказиб бериш масаласида музокара ўтказди.
Идора томонидан Ўзбекистондан олиб келинган туксиз шафтолиларда (нектарин) замбуруғли касаллик аниқланиши бунга сабаб бўлди.

“Россия томони Ўзбекистон нектарин партияларида ЕОИИ аъзо-давлатлари учун карантин бўлган замбуруғли касаллик - қўнғир монилиоз чириш (Monilinia fructicola) аниқлаганини маълум қилди”, - дейилган хабарда.

Қизиғи шундаки, илгари бу карантин объект ўзбек меваларида аниқланмаганди.
Россия томони текширув ўтказиш, туксиз шафтолиларнинг келиб чиқишини аниқлаш ва фақат "тоза" ҳудудларда етиштирилган меваларни етказиб беришга чақирди.
Томаты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2021
Иқтисод
Росселхознадзор яна Ўзбекистондан олиб келинган помидорларда вирус аниқлади
Росселхознадзор таъкидлашича, қўнғир монилиоз чириш касаллиги нафақат данакли меваларга, балки пўчоғли уруғи бўлган экинларига ҳам таъсир қилади - буларнинг ҳаммасини Ўзбекистон томони синчковлик билан текшириб чиқиши керак.
"Мулоқотнинг яна бир масаласи - ўзбек маҳсулотларида шарқий мевахўр капалаклар (Grapholitha molesta Busck.) аниқланиши. Ўзбекистон томони маҳсулотларда бу ҳашарот ҳақида импорт қилувчи давлатлардан келган хабарлар сонининг кўпайганини тасдиқлади, уни тарқалишини олдини олиш бўйича дастурга тузатиш киритиш режалаштирилган”, - деб қўшимча қилди идорада.
Илгарироқ қўнғир монилиоз чириш касаллиги Озарбайжондан олиб келинган туксиз шафтоли ва ўрикларнинг айрим партияларда аниқланганди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала