Сурхондарёлик спортчи йигитнинг онаси президентга мурожаат қилди: БП маълумот берди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание Генеральной прокуратуры Узбекистана
Здание Генеральной прокуратуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2021
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда "Спортчи йигитнинг онаси Президентга мурожаат қилди" номли видео-хабар тарқалган.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда "Спортчи йигитнинг онаси Президентга мурожаат қилди" номли видео-хабар тарқалган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, видеода кўрсатилган ҳолатлар юзасидан шу йил 29 май куни Денов тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Сурхондарёда бир гуруҳ шахслар спортчига ҳужум қилди
Тергов давомида 4 нафар шахс Жиноят кодексининг 277-моддаси, 1 нафар шахс ушбу Кодекснинг 104, 277-моддалари билан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, барчасига "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари тамомланиб, 5 нафар шахсларга нисбатан бўлган жиноят иши 09.09.2021 йилда мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Денов туман судига юборилган.
Шунингдек, жиноят ишининг 2 нафар айбланувчиларга нисбатан бўлган қисми алоҳида иш юритувига ажратилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0